UzVisit – юртимизга панорамали нигоҳ!

  •   DiMaX
  •  1157
  •  28.02.2017 16:39

UzVisit – юртимизга панорамали нигоҳ!

Ахборот-коммуникация технологияларининг жадал тараққий этиши бошқа соҳалар учун кўплаб қулайликлар олиб келаётир. Жумладан, Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига хорижлик сайёҳлар эътиборини жалб этишда янгича йўналишлар ва имкониятлар кашф этилмоқда.

Шулардан бири – UzVisit.com лойиҳаси бўлиб, у Ўзбекистон ва унинг туристик салоҳиятига 360° панорама кўринишида назар солиш имконини беради. 360 даражали панорамали кадрнинг хусусият ва имкониятлари ҳақида эса бу мақолада ўқишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган UzVisit.com сайти пойтахтимиздаги энг нуфузли ресторан, кафе, меҳмонхона, савдо-кўнгилочар марказлари ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан танишиб чиқиш хизматларини тақдим этади.

Сервисга жойлаштирилган масканлар тўртта тоифага мансуб: меҳмонхоналар, ресторан ва кафелар, савдо марказлари ва диққатга сазовор бинолар. Сферик панораманинг кенг имкониятлари сабаб сиз шулар орасидан ўзингиз танлаган жойни тўлалигича ҳис эта оласиз.

Лойиҳа қуйидагиларни таклиф қилади:

  • Қизиқарли жойларга виртуал 3D саёҳат;
  • Керакли маълумотни олишнинг тез ва қулай усули;
  • Жой танлаш борасида вақтингизни тежаш;
  • Ҳар бир жойнинг харитадаги аниқ жойлашуви, уларнинг манзили ва боғланиш йўллари.

Ушбу қулай ва оддий сервис манзил танлашдан олдин барча вариантлар билан танишиб чиқиш тарафдорларига жуда қўл келади. Хулласи калом, «Минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши», деганларидек, келтирилган манзилларни гўёки ичида юргандек таассурот билан томоша қилиш учун сайтга ташриф буюриш етарлидир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!