UZVTOSAVDO онлайн харид тизимида 3% миқдоридаги аванс тўлови бекор қилинди!

UZVTOSAVDO онлайн харид тизимида 3% миқдоридаги аванс тўлови бекор қилинди!

GM Uzbekistan автомобилларини Uzavtosavdo онлайн тизими орқали харид қилишда адолат ва шаффофлик яратиш мақсадида автомобилларни брон қилиш ва 3% миқдорида олдиндан мажбурий тўловни амалга ошириш шартлари бекор қилинди. Бу ҳақда GM Uzbekistan маълум қилди.

Энди GM Uzbekistan автомобилларини Uzavtosavdo онлайн тизими орқали харид қилиш автомобилнинг 85% ёки 100% миқдоридаги тўловни амалга оширганда, навбат эса тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шаклланиши белгиланди. Шундай қилиб 100% тўловни биринчи амалга оширган харидор биринчилардан бўлиб автомобилини олади.

Шунингдек, компания ҳозирда 2019 йил учун шартномалар очилганлигини маълум қилган!

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ҳозирда автомобилларни етказиб бериш муддатини 45 кунгача қисқартиришга эришилган. Аммо харидорларнинг фикрлари ўрганилганда автомобилларни брон қилиниши ва 3% миқдорда аванс тўлови амалга оширилиши автомобилларни ўз вақтида етказиб беришга тўсиқ бўлаётганлиги аниқланган.

ЎҚИНГ: «Uzcard» ишламай қолса, энди камида 1 млрд. жарима тўлайди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!