Ва ниҳоят Facebook’ка “жон” кираётганга ўхшайди!

Ва ниҳоят Facebook’ка “жон” кираётганга ўхшайди!

Ўзбекистонда Facebook VPN’ларсиз ҳам секин-секин ишламоқда. Аммо кўнгилдагидек эмас. Республикадаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бир қанча вақтдан буён Facebook ишламаётганидан норози эдилар. Аммо кеча туш вақтидан кейин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Facebook’ка “жон” кираётганини, яна кимлардир VPN’сиз ҳам киргани ҳақида пост қолдирган.

Барча интернет фойдаланувчилари сингари Terabayt.uz ходимлари ҳам Facebook’ни текшириб кўришди. Ҳа, ижтимоий тармоқ номига бўлса ҳам VPN’сиз ишламоқда. Аммо кўнгилдагидек эмас!  

Эслатиб ўтамиз, ушбу ижтимоий тармоқ билан боғлиқ муаммолар Ўзбекистонда 16 сентябрь, соат 17:00 лардан бошланган эди.

ЎҚИНГ: Аввал Ўзбекистон, энди бутун дунёда! Facebook'ка нима бўлди ўзи?