Ва ниҳоят! Samsung'ларга Android 10 келяпти!

Ва ниҳоят! Samsung'ларга Android 10 келяпти!

Жорий ҳафта бошида Samsung компанияси Galaxy S10 линейкаси учун Android 10 асосидаги One UI 2.0 бета дастури ҳақида илк хабарларни тарқатган эди. Энди эса компания ва ниҳоят Жанубий Кореядаги фойдаланувчилар учун ушбу дастурга регистрация жараёнини очиқ деб эълон қилди.Айни дамда, дастурда 1 000 ўрин мавжуд, лекин 14 октябрдан бошлаб яна қўшимча ўринлар берилади.

Агар Жанубий Кореяда яшасангиз ва Galaxy S10, S10+ ёки S10e'ингиз бўлса, Samsung Members иловаси орқали дастурга қўшилишингиз мумкин. Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг, қурилмангизга Android 10 асосидаги One UI 2.0'ли тизим янгиланиши келади.Бета дастури бошқа мамлакатлардаги мижозларга қачон тақдим қилиниши ҳақида Samsung ҳозирча бирор нарса айтмади, лекин бета прошивка учун регистрациядан ўтиш душанбадан АҚШ ва Германиядагиларга ҳам таклиф қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: S10'лар учун Android 10'нинг бета релизи ҳақида батафсил маълумот берилди, лекин прошивканинг келиши кечикмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!