Ва ниҳоят, Xiaomi Mi 11’ни илк «жонли» расмларда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1757
  •  03.12.2020 15:20

Ва ниҳоят, Xiaomi Mi 11’ни илк «жонли» расмларда кўрамиз!

Qualcomm компанияси кутилаётганидек Snapdragon 875 эмас, балки Snapdragon 888 5G деб номланган флагман чипсетини куни кеча тақдим этди. Чипсоз унинг базасида қайси компаниялар смартфон ишлаб чиқаришини айтган, улардан қай бири дастлабкиси бўлишини эса Xiaomi бош директори Лей Цзюнь (Lei Jun) айтган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 чипли илк смартфон Xiaomi Mi 11 эмас, балки... Xiaomi Mi 20 бўлиши мумкин!

Афтидан, «Хитойча Apple» ўзининг навбатдаги флагманини номлашда саноқни бузмасликка қарор қилган. Бу қурилманинг Xiaomi Mi 20 эмас, балки Xiaomi Mi 11 деб номланишини исботловчи «жонли» расмлар тарқалди.

Улардан биринчиси – янги флагманнинг реклама тасвири акс этган монитордан олинган сурат:

Кўриб турибмизки, компания бу смартфоннинг камерасини буткул ўзгача дизайнда ишлаган ва уни Xiaomi Mi 11 номи остида чиқармоқчи.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11 Pro ҳақида навбатдаги маълумот ошкор бўлди

Иккинчи фотосуратда ҳам юқоридаги маълумотнинг тасдиғини кўрамиз – бу гал смартфоннинг ўзи «жонли» кўрсатилган! Xiaomi Mi 11 бош камераси модуллари квадрат блокка жойланган ва улардан иккита асосий сенсори бирлаштирилган. Шунингдек, фоточақноқ асоси камера датчигини ўраб турувчи ҳалқача шаклида ишлангани ҳам эътиборга лойиқ.

Флагман корпусининг юқори қиррасида эса микрофон тирқиши ҳамда инфрақизил порт кўзга ташланади.

Миш-мишларга қараганда, Xiaomi Mi 11 Pro моделининг камера дизайни бунга умуман ўхшамайди – унда датчиклар тиккасига бир қатор қилиб терилган. Ice Universe никли инсайдерга кўра, Xiaomi ушбу флагманларини мана шу декабрнинг ўзидаёқ намойиш қилмоқчи.

ЎҚИНГ: Экрани ёқиқ ҳолдаги Xiaomi Mi 11 Pro’ни илк бор «жонли» кўрамиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.