Ваҳимачилар учун махсус: яширин камераларни аниқловчи «анти-жосус» гаджет яратилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  307
  •  12.10.2018 10:54

Ваҳимачилар учун махсус: яширин камераларни аниқловчи «анти-жосус» гаджет яратилди! (+видео)

Бугунги кунда ўта кичкина камералар ҳам яратилдики, уларни ҳатто тугмага ҳам ўрнатишяпти. Яширин камералар турли жойларга ўрнатилиши ва жосуслик мақсадларида фойдаланилиши эса айримларда ваҳима келтириб чиқаради.

ЎҚИНГ: PogoCam – исталган кўзойнакка ўрнатиладиган митти камера

Intel бош директори бўлган ва компьютер инқилобини амалга оширган Энди Гроув: «Ваҳимачиларгина омон қолишади», – деган экан. Тиниб-тинчимаган ихтирочилар айнан шундай кишилар учун яширин камераларни аниқловчи SpyFinder Pro номли қурилма яратишди.

Мана, унинг қандай қўлланишини қуйидаги видеода кўрамиз:

«SpyFinder» сўзи айнан «жосусни топувчи» маъносини беради. Мазкур гаджетнинг ёниб-ўчиб турувчи олтита ёруғлик-диодли чироқчаси ўртасидан қараладиган «кўз»и бор. У орқали қараб, хонада яширин камера бор-йўқлигини текшириш мумкин. Агар бирор жойда камера объективи яширилган бўлса, SpyFinder Pro чироғи ёниб-ўчиб хабар беради. Бу девайс энг митти камераларни ҳам, ҳатто ўчиқ бўлсаям топиб бера олади.

ЎҚИНГ: Coca-Cola бутилкага ўрнатиладиган селфи камера чиқаради

SpyFinder Pro ишлаб чиқувчилари уни ҳар қандай ваҳимачилар, ўзини кимдир кузатаётганидан хавфсираганлар учун мўлжаллашган. Мазкур қурилмани нафақат ўз уйида, балки отелдаги хонада ва бошқа жойларда ҳам қўллаб, у ерда яширин камера қўйилмаганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу гаджет иккита оддий «бармоқчасимон» батарея билан ишлайди.

Аммо жосусликка қарши қўлланувчи бу девайс арзон эмас – олдиндан буюртма бўйича нақ 198 доллардан сотилади. Унга буюртма бериш учун мана бу ҳавола орқали ўтиш мумкин. Агарда Kickstarter платформасида SpyFinder Pro’ни ишлаб чиқариш учун етарли тўпланса, буюртмаларни декабрдан етказиб беришади.

ЎҚИНГ: Яширин қуролларни ва жиноятчиларни аниқловчи – «полициячи» смартфон ғилофи яратилди! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.