Ваниҳоят PlayStation VR2 дизайни якунланди

Ваниҳоят PlayStation VR2 дизайни якунланди

Ўтган йили феврал ойида тақдим қилинганидан кейин, Sony ваниҳоят PlayStation VR2 қурилмасининг дизайнини якунлаганини маълум қилди. Компания катта вице-президентининг айтишича, янги авлод VR қурилмаси дизайни PlayStation 5'дан илҳомланиб оқ-қора рангда яратилган. 

Қурилма бош кийими унинг контроллерлари билан ўхшаш сферик шаклда ва бу фойдаланувчиларнинг виртуал оламда 360 градуслик кўринишни ҳис қилишларида ёрдам беради. PS VR2 аввалгисига нисбатан ингичкароқ, юпқароқ ва енгилроқ қилинган. Шу билан биргалик вентилация тизими ҳам экран парланиб кетмаслиги учун яхшиланган. 

Шунингдек, қурилмага янги, линзаларни созлаш хусусияти қўшилган бўлиб, бу кўзлар орасидаги линза масофасини мослаштириш учун имконият яратади.

Таъкидланишича, янги авлод VR қурилмаси 4К HDR'ни қўллаб-қувватлайдиган OLED дисплей, кўзни кузатиш, PS 5 билан биргина USB-C кабели билан уланиш хусусиятига ҳам эга бўлади. Қурилма учун аллақачон махсус Horizon Call of the Mountain номли ўйин тайёрланмоқда ва у "ўйинчиларга Horizon дунёсига чуқурроқ кириб бориш учун эшикларини очади". 

PlayStation VR2 қачон чиқарилишини ва қанча нархда бўлиши ҳозирча номаълум. 

ЎҚИНГ: Иккита камерага эга бўлган Meta смарт-соатларининг рендерлари эълон қилинди