Ваннадаги қиз iPhone туфайли ҳалок бўлди

  •   DiMaX
  •  6734
  •  17.12.2020 14:03

Ваннадаги қиз iPhone туфайли ҳалок бўлди

Смартфондан фойдаланишдаги эҳтиётсизлик оқибатида кишилар жароҳат олиши ва ҳатто нобуд бўлиши ҳоллари учраб туради. Шундай бахтсиз ҳодисалардан бири яқинда Россиянинг Архангельск шаҳрида юз берди.

ЎҚИНГ: Ёш йигит смартфонни қувватлаётиб кроватда ҳалок бўлди

Олеся Семёнова исмли 24 яшар қиз ваннада чўмилаётиб, смартфони ҳам қўлида бўлган. Буниси ҳам майли-ку, айфонини у бирйўла зарядлаётган ҳам экан. Гаджетнинг сирпаниб ваннага тушиб кетиши туфайли қизни ток урган.

Бундан биринчи бўлиб хонадоши Дарья хабар топган. У келиб, ваннада Олесянинг ҳаёт аломатларисиз – ҳаракат қилмасдан, нафас олмасдан ётганини, ранги оқариб кетганини кўрган. Унга тегинганида Дарьянинг ўзини ҳам ток урган.

Дарья хабар бергач етиб келган тиббиёт ходимлари экспертиза ўтказиб, Олеся чиндан ҳам ток уриши оқибатида ҳаётдан кўз юмганини тасдиқлашган. Шу муносабат билан Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги электрик ускуналарни ҳар қандай ҳолатда ҳам сув ёнида ишлатмаслик лозимлигини яна бир бор эслатган. Бу қоида смартфонларга ҳам, оддий тугмачали телефонларга ҳам бирдек тегишли.

ЎҚИНГ: Чирчиқда вагон устида селфи қилмоқчи бўлган йигитни 27 минг вольтлик ток урди (видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!