«Вау, ишлаб кетди!»: Илон Маск космос орқали илк твитни жўнатди

  •   DiMaX
  •  1698
  •  23.10.2019 10:20

«Вау, ишлаб кетди!»: Илон Маск космос орқали илк твитни жўнатди

Машҳур тадбиркор, Tesla ҳамда SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск фазовий сайёҳлик ва Марсни эгаллашни режалаштирган. Нафақат булар, балки у бутун Ер юзини текин интернет билан таъминлашни ҳам ният қилган.

ЎҚИНГ: Отабек Умаров ҳайдайдиган "Tesla" қандай автомобил?

Кеча – 22 октябрь куни Илон Маск ўзининг Twitter-аккаунтида тарихий воқеани эълон қилди. Яъни, ўзининг SpaceX компанияси учирган, Ерга бепул интернет улашувчи Starlink сунъий йўлдошлар тизими орқали биринчи бор интернетдан фойдаланиб кўрди.

Тошкент вақти билан соат 11:03 да у мана бу постини эълон қилган: «Ушбу твитни Starlink сунъий йўлдоши ёрдамида космос орқали жўнатяпман». Орадан икки дақиқа ўтиб эса унинг навбатдаги ёзуви пайдо бўлган: «Вау, ишлаб кетди!»

Илон Маскка қарашли SpaceX компанияси Starlink лойиҳасини 2015 йилнинг январида эълон қилинган. Мазкур лойиҳа Ер орбитасига мингта сунъий йўлдош учириб, улар воситасида сайёрамизни тезкор бепул интернет билан таъминлашни кўзда тутади. 2019 йилнинг май ойи сўнгида, учинчи уринишда Falcon 9 ташувчи ракетаси 60 та сунъий йўлдошни фазога олиб чиққан, бироқ кейинчалик улардан бир нечтаси йўқолган.

ЎҚИНГ: «Бу сенга Тошкент эмас»: Рекордни расман қайд этмоқчи бўлган Tesla Model S пойга трассасида ишдан чиқди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!