Вазир: дунёнинг 50 та энг кучли мамлакати қаторидан жой олишни кўзлаганмиз

Вазир: дунёнинг 50 та энг кучли мамлакати қаторидан жой олишни кўзлаганмиз

– Президент олдимизга аниқ вазифа қўйган — Ўзбекис­тонни инновацион тараққиётга олиб чиқиш керак. 2030 йилгача Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича дунёнинг 50 та энг кучли мамлакати қаторидан жой олишни мақсад қилганмиз. Бу илм-фанимиз учун ҳам, давлат органлари, тадбиркорлар, қў­йингки, бутун жамият учун ҳам мутлақо янги платформага ўтишни англатади. Лекин ундан аввал нимани, қандай ва қайси муддатларда қилишни билиб олиш, пухта режа тузиш зарур. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқдик. Бу ҳужжат ҳозирча уч йилга мўлжалланган. Нега ўттиз йилга эмас, деган савол ҳам туғилиши мумкин. Узоқ муддатли стратегик вазифалар қўйишга ҳали тайёр эмасмиз. Чунки юқорида айтганимдек, инновацион экотизимимиз йўқ. Аниқроғи, унинг баъзи ҳалқалари мавжуд, аммо тарқоқ ҳолда. Баъзиларини эса, янгидан яратиб, занжирга босқичма-босқич улашга тўғри келади. Бу ишларни 2021 йилгача бажаришни кўзлаганмиз,– дейди Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов "Yoshlar ovozi" газетасига берган интервьюсида.

Шунингдек, Иброҳим Абдураҳмонов 2021 йилгача иқтисодиётнинг барча тармоқлари, давлат органлари ва идоралар инновацион «рельс»га тушиб олиши кераклигини, бунинг учун эса инновация­ларга йўл очиб берувчи норматив-ҳуқуқий базани шакллантириб олишимиз зарургини таъкидлаб ўтган.

ЎҚИНГ: Oʻ ва Gʻ ҳарфлари, тутуқ белгиси: муаммолар ва ечимлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.