Вазирлик байрам кунлари барқарор алоқани таъминлаш бўйича кўрсатма берди

Вазирлик байрам кунлари барқарор алоқани таъминлаш бўйича кўрсатма берди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мамлакатдаги алоқа операторларига Янги йил байрамида узлуксиз алоқани таъминлаш бўйича йўл-йўриқ берди. Бу ҳақда вазирлик сайтида келтирилган.

Мутахассислар билдиришига кўра, янги йил кечаси мобиль алоқа тармоқларида қўнғироқлар ва SMS-хабарлар сони кескин ортади. Миллионлаб абонентлар яқинларини байрам билан табриклашади. Алоқа операторларига байрамолди кунлари ва байрамда куну тун навбатчиликни ташкил этиш ҳамда зарурий техник чора-тадбирларни кўриш топширилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.