Вазият жиддий: TikTok энди айрим видеоларни қўйишни чеклайди

  •   DiMaX
  •  424
  •  04.03.2021 11:38

Вазият жиддий: TikTok энди айрим видеоларни қўйишни чеклайди

Тобора оммалашиб бораётган TikTok ижтимоий тармоғи ўз жонига қасд қилиш ёки ўзига зарар етказиш билан боғлиқ контентни олиб ташлайди. Бу ҳақда компания расман баёнот берган, деб ёзади Qalampir.uz.

ЎҚИНГ: 14 ёшли TikTok-блогер қиз ногирон опасини ўлдириб қўйди

«Биз ўз жонига қасд қилишга ёки ўзига зарар етказишга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни тасвирловчи, тарғиб қилувчи контент жойлаштирилишига йўл қўймаймиз. Жамият кўрсатмаларига зид бўлган контентни олиб ташлаймиз ва фойдаланувчиларнинг хавфли чақириқларда иштирок этишига йўл қўймаслик учун тегишли ҳаштагларни блоклаймиз», дейилган компания хабарида.

Хабарларга кўра, жорий йилнинг 24 февраль куни TikTok ижтимоий тармоғида ўспиринларни ўз жонига қасд қилишга чақирувчи видеолар тарқалишни бошлаган.

Аввалроқ ушбу тармоқда болаларни ўзини ўлдиришга ундаган блогер фош этилган эди. 25 февраль кунининг ўзида эса TikTok’ка жойлаштирилган оммавий ўз жонига қасд қилишга чақирувчи видео 432 минг мартадан ортиқ кўрилган.

ЎҚИНГ: TikTokʼда энг кўп фолловерга эга аккаунтлар ТОП 20 талиги билан танишинг

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!