Веб-дастурчилар билан веб-дизайнерларнинг фарқи нимада?

  •   Saroy
  •  512
  •  12.05.2018 18:45

Веб-дастурчилар билан веб-дизайнерларнинг фарқи нимада?

Кўп ҳолларда иш берувчилар дастурчилар дизайнни ҳам ярата олади, деб ўйлашади. Бироқ ҳар ишни ўзининг устаси қилгани маъқул. Веб-дизайнер билан веб-дастурчилар ўртасида фарқ борми? Албатта, бор. Келинг бу саволга ойдинлик киритамиз.

Веб-дизайнер нима қилади

Макет яратади, интерфейсни қуради ва мижознинг веб-сайт билан ўзаро ҳамкорлигини ўйлаб топади — ғояни ва тарихни чиройли визуаль дизайнга айлантиради. Худди меъмор уйнинг режасини тузгандек, веб-дизайнер ҳам сайт макетини яратади ва ҳаётга татбиқ этади.

ЎҚИНГ: Энг бақувват – ўйинлар, дастурлаш ва веб-дизайнга мос ноутбуклар нархлари (2018 йил 15 январь)

Веб-дастурчининг ўрни қандай?

Веб-дастурчи веб-дизайнернинг ғоясини макетга айлантириб иш маҳсулотига айлантиради. Унинг вазифаси — келгуси ресурснинг мижоз (фронтенд) ёки сервер қисмини (бэкенд) яратади. Яна full-stack дастурчиси ҳам бор — улар тўлиқ иш иловасини, яъни бэкенд’ни ҳам, фронтенд’ни ҳам яратади.

Веб-дастурчи сайт дизайнини ярата оладими?

Яратади, Лекин унга ишониш керак эмас. Дизайн билан ўзининг мутахассиси шуғуллангани яхши.  

Фронтенд-дастурчи ким?

Фронтенд-дастурчи дизайнер тайёрлаган макет орқали сайтнинг ташқи кўринишини ишлаб чиқади, ишчи интерфейс яратади. Одатта, фойдаланиш учун HTML тили қўлланилади, CSS, JavaScript ва турли фреймворклари билан.

ЎҚИНГ: Frontend технологиялари: дастурлаш оламига илк қадамлар!

Бэкенд-дастурчи ким?

Бэкенд-дастурчи ресурснинг сервер қисми билан шуғулланади.  Бэкенд билан шуғулланган киши сервер мантиғини яратади, яъни қандай қилиб ишлашини тушуниши керак. Кўпчиллик веб-иловалар маълумотлар базасини ишлатади. Шу боис бэкенд-дастурчи  оммабоп СУБД билан ишлашни билиш керак.

Full-stack дастурчи?

Full-stack дастурчи веб-дастурчининг барча билими ва тажрибасини эгаллаган бўлиши керак, яъни фронтенд йўналишида ҳам, бэкенд йўналишида ҳам бирдай ишлай олиши керак. Ҳозирда  full-stack дастурчилари саҳифаловчи, мижоз ва ресурснинг сервер қисми, шунингдек маълумотлар базаси ва турли фреймворклар билан ишлай.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!