Веб сайт очишнинг қандай фойдалари бор?

Веб сайт очишнинг қандай фойдалари бор?

Охирги йилларда интернет бизнинг ҳаётимизни жуда қулайлаштириб берди. Ўзимизга тегишли корхонани қидириб топишимиз ёки керакли соҳада ҳамкорлар топиш каби ишлар интернет воситасида жуда осонлашди. Ҳатто, савдо-сотиқ ишлари ҳам интернет билан амалга ошаётгани сир эмас. Ҳозирда деярли ҳар бир корхона, муассаса, давлат идораси дейсизми, ҳар бирининг интернетдаги саҳифасига эҳтиёж пайдо бўлмоқда. Чунки корхона ҳақида керакли малумотни олиш учун унинг биноси олдига бориб қабулга ёзилиш ва керакли одам билан учрашиш анча вақтни олади. Агар шу корхонанинг вебсайти бўлса-чи, керакли маълумотни бир неча дақиқада олишингиз мумкин. Масалан сизга бирор университетнинг факултетлари ва ўқитувчилари ҳақида маълумот керак. Бунинг учун ўша ўқув биносига боришдан кўра уйингиздан ўтириб интернет орқали шу маълумотни олиш мумкин. Бунинг учун албатта ўша ўқув муассасанинг интернетдаги сайти бўлиши лозим. Шунинг учун ҳозирда университет ва коллежлар ҳам ўз вебсайтларини тузиб интернетга жойламоқдалар.
Бундан ташқари, агар сиз савдо –тижорат билан шуғуллансангиз ўз маҳсулотингизни интернет орқали сотишингиз мумкин. Бунинг учун “интернет –дўкон” деб аталувчи сайт очишингиз керак. Сайтда эса товар расмлари ва улар ҳақида маълумотларни ёзасиз…
Агар сизда ижодий қобилиятингиз бўлиб ўз фикр мулоҳазаларингизни интернет орқали одамларга билдирмоқчи бўлсангиз, у ҳолда “блог” деб аталувчи шахсий вебсайт очишингиз мумкин. Бу орқали сиз ўзингиз каби ҳамфикр одамлар билан мулоқотда бўласиз.
Ҳозирда интернетга киривчилар сони кун сайин кўпаймоқда. Бир вақтнинг ўзида дунёда миллионлаб инсонлар интернет тармоғидан фойдаланмоқда. Шунинг учун ҳар қандай тадбиркор учун ҳам ижодкор учун ҳам интернетда шахсий сайти бўлиши жуда муҳимдир. Тадбиркор бўлсангиз сизни корхонангиз ва маҳсулотингиз ҳақида одамлар маълумот олади. Ижодкор бўлсангиз сизни ижодингиз билан бошқалар ҳам танишади.
Хуллас, замонавий тадбиркорнинг ишини веб сайтсиз тасаввур этиш қийин.
– – –

Манба: Qalam.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!