Viber фойдаланувчилари билиши керак бўлган 7 та сир

Viber фойдаланувчилари билиши керак бўлган 7 та сир

The Fun нашри смартфон фойдаланувчиларининг кўпчилигига таниш бўлган Viber мессенжери билан боғлиқ баъзи сирларни ошкор этди, деб Daryo.Uz ёзмоқда.

  1. Қачон онлайн бўлганингиз ҳақидаги маълумотни яширинг

Бунинг учун «Созлашлар» менюси орқали «Конфиденциаллик»ка киринг ва «Онлайн» («В сети») статусини ўчириб қўйинг. Энди Viber’га кирсангиз ҳам, бу ҳақда ҳеч ким билмайди.

  1. Хабар кўрилгани ҳақидаги статусни бекитинг

Суҳбатдошингиз ундан келган хабарни ўқиб бўлганингизни билмаслиги учун созламаларга кириб, «Хавфсизлик» бўлимини танланг ва хабар ўқилгани ҳақидаги билдиришномаларга жавобгар бўлган пунктдан «галочка»ни олиб ташланг.

  1. Телефон хотирасини тўлдирманг

Viber’даги чатлардан фото ва видеолар телефонда сақланиб қолади. Унинг хотирасини кераксиз нарсалар билан тўлдирмаслик учун, «Созлашлар»га кириб, «Мультимедиа»ни танланг ва «Галереяда сақлаш» функциясини ўчириб қўйинг.

  1. Хабарлар журналини почтангизга юборинг

Компьютерда хабарлардан иборат журналингиз файлини захира сифатида сақлаб қўймоқчи бўлсангиз, ёзишмани email’ингизга жўнатинг. Бунинг учун Viber’да «Созлашлар»га, сўнг «Чақирувлар ва хабарлар»га киринг ва «Хабарлар журналини жўнатиш»ни танланг.

  1. Профиль суратини нотаниш фойдаланувчилардан яширинг

Профилингиз суратини барча фойдаланувчилар ҳам кўришини истамасангиз, «Созлашлар»га кириб, «Конфиденциаллик» бўлимидаги «Профиль сурати» қаршисидаги «Ҳеч ким» вариантини танланг. Энди ўз контактларингиз рўйхатида бўлмаган фойдаланувчилар сизнинг фотосуратингизни кўра олмайди.

  1. «Дастурни ишлатмоқда» статусини йўқотинг

Сиз телефонингизга ўрнатадиган деярли барча дастур ва ўйинлар Viber билан синхронлашади. Шу тариқа, улар рўйхатингиздаги қолган контактларга ҳам кўринади. Ушбу функцияни ўчириш учун, «Созлашлар» — «Конфиденциаллик»ка киринг ва «Дастурни ишлатмоқда» пунктидан «галочка»ни олиб ташланг.

  1. Пароль қўйинг

Хабарларингизни кимдир ўқишини истамасангиз, Viber’га пароль қўйиш мумкин. Мессенжернинг ўзи буни таклиф қилмайди, бироқ бундай фойдали дастурни ҳар қандай App Store’да осонлик билан юклаб олиш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.