Видео: Apple рекламада iPhone XR’нинг рекордчи жиҳатини айтиб мақтанди

  •   DiMaX
  •  926
  •  14.05.2019 17:38

Видео: Apple рекламада iPhone XR’нинг рекордчи жиҳатини айтиб мақтанди

Купертинолик компаниянинг iPhone XS ҳамда iPhone XS Max флагманлари кучли бўлса-да, энг кўп сотилаётган смартфони iPhone XR бўлади. Шунингдек, DxOMark сервиси уни якка камерали смартфонларнинг «қирол»и сифатида ҳам эътироф этган.

ЎҚИНГ: iPhone XR’нинг асосий афзалликларини Apple антиқа реклама ролигида кўрсатиб берди

Apple энди ушбу моделига бағишлаб «Up Late» номли реклама видеосини эълон қилди. Унда iPhone XR’нинг автономлиги, яъни битта қувват билан узоқ вақт ишлай олишига урғу берилган.

30 сониялик видеода кишилар iPhone XR’дан фойдаланаётиб, унинг қуввати буткул тугаб ўчишини кутган ҳолда ўзлари ухлаб қолишлари кўрсатилган. Лавҳаларга «Ундан аввал сизнинг қувватингиз тугаб қолади» шиори ҳамроҳлик қилади ва охирида iPhone XR автономлик бўйича рекордчи эканлиги таъкидланади.

Чиндан ҳам, iPhone XR модели барча айфонлар орасида энг юқори даражада автономликка эга. Бунга эса смартфонда iPhone XS ҳамда XS Max’лардаги каби OLED-экран эмас, балки энергия тежовчи суюқ кристалли Liquid Retina дисплей қўллангани ҳам сабабчидир.

Умуман олганда, мазкур айфон батарея қувватининг узоққа етиши бўйича ҳатто аксарият Android-смартфонларни ҳам ортда қолдиради. Terashop.uz интернет-дўконимизда iPhone XR’нинг тезкор хотираси 64 гигабайтлик версиясини 5 976 000 сўмга сотиб олиш, 128 гигабайтлигини эса 6 805 000 сўм эвазига харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S10e автономлигини ҳам iPhone XR билан солиштириб кўришди. Афсус...

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!