Видео: атиги 500 долларга ҳақиқий iPhone X йиғса бўлади!

  •   DiMaX
  •  2567
  •  14.01.2019 16:44

Видео: атиги 500 долларга ҳақиқий iPhone X йиғса бўлади!

Купертинолик корпорациянинг айфонлари кўп жиҳатдан Android-смартфонлардан устун, жумладан – нархи борасида ҳам. Айримларининг нархи билан таннархи орасидаги фарқ эса ҳайратларга арзирли...

ЎҚИНГ: iPhone X таннархи ҳисобланди: қийматнинг 74 фоизи Apple’нинг фойдаси экан!

Николай Танев исмли видеоблогер ўзининг YouTube-каналидаги янги видеоролигида қандай қилиб iPhone X тергани ҳақида ҳикоя қилган. Унинг айтишича, барча бутловчи қисмлар бир пайтлар ҳақиқий iPhone’лар таркибида ишлаган оригинал қисмлардир. Блогер уларнинг барини Хитойнинг Шэньчжэн шаҳридаги эҳтиёт қисмлар бозоридан сотиб олган.

Харид қилинган қисмлар орасида, жумладан, қуйидагилар ҳам бор: 64 гигабайтлик хотирали асосий плата – 280 доллар; аккумуляторга, динамикамларга ва датчикли камерага эга орқа панел – 100 доллар; оригинал OLED-дисплей – 130 доллар; турли винтлар – 2 доллар. Шунингдек, влогер 11 долларга янги аккумулятор ҳам олган, лекин унинг кераги бўлмай қолган.

ЎҚИНГ: iPhone XS Max таннархини ҳисоблашди – Apple инсофиниям «қўшиб еб юборган» экан!

Барча эҳтиёт қисмлардан iPhone X териш учун ярим соатгина вақт сарфланган, аммо буни Николай Танев ўзи эплай олмасдан, профессионалларга мурожаат этган.

Мана, қуйидаги видеога эътибор қаратамиз:

Дарвоқе, Танев яна оригинал қадоқ ҳамда Lightning-кабелли қувватлаш қурилмасини ҳам харид қилган. Умумий ҳисобда, «қўлда терилган» iPhone X таннархи тахминан 500 долларни ташкил этган.

ЎҚИНГ: Galaxy F буклама смартфони таннархини Galaxy S9+ ҳамда iPhone XS Max’ники билан солиштирамиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.