ВИДЕО: Atlas роботининг ақл бовар қилмас трюкларини томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  151
  •  12.10.2018 12:29

ВИДЕО: Atlas роботининг ақл бовар қилмас трюкларини томоша қилинг!

Кейинги йилларда роботсозлик анча ривожланиб, бу қурилмаларнинг меҳнатидан ҳам фойдаланиш йўлга қўйилган. Жумладан, роботлар мактабда муаллимлик, банкда коллекторлик қилишаётгани, уй таъмирлаши, океандан сузиб ўтгани, балиқларни эргаштиргани ва бошқалар ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Қотил-роботлар одамларга ўз қарорини тушунтиради

Boston Dynamics компанияси яратган Atlas номли робот эса худди спортчилардек трюкларни бажариши билан кишиларни ҳайратга солади. Жумладан, у югуриб кетаётиб, тўнка устидан сакраб ўтаётгани, тезлигини пасайтирмаган ҳолда зиналардан чиқаётгани акс этган видеони интернетга жойлашди.

Мана, ўзингиз кўриб завқланинг:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, зинанинг 40 сантиметрлик поғоналаридан чиқаётиб ҳам Atlas югуриш темпини туширмайди. Танасининг оғирлигини навбатма-навбат оёқларига солган ҳолда зинадан бемалол кўтарилади.

Boston Dynamics вакилларининг таъкидлашларича, сакраш ҳаракатларини амалга ошириш учун у бутун танасини, жумладан қўллари ва гавдасини ҳам ишга солади. Бу эса тирик жонзотларга хос, онгли равишда амалга ошириладиган ҳаракатлардандир.

ЎҚИНГ: Ўргимчак-роботлар: уларни сиз пайқамайсиз ҳам

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.