ВИДЕО: Дунёдаги илк буклама смартфонни JerryRigEverything аёвсиз синаб кўрсатди

  •   DiMaX
  •  926
  •  30.07.2019 14:31

ВИДЕО: Дунёдаги илк буклама смартфонни JerryRigEverything аёвсиз синаб кўрсатди

Смартфонлар дроп-тестлари, уларнинг ичини очиб кўришлар йўналиши бўйича энг машҳур видеоблогерлардан бири Зак Нельсон (Zach Nelson) ҳисобланади. У ўзининг JerryRigEverything каналида кўплаб телефонларнинг мустаҳкамлик тестларни эълон қилган.

ЎҚИНГ: 2018 йилнинг энг, энг, энг... смартфонлари (JerryRigEverything видеоталқини)

Эсингизда бўлса, қайишқоқ экранли буклама смартфонни биринчи бўлиб Huawei тақдим этармикан, ёки Samsung’ми, дея ҳамма кутаётганида, унча танилмаган хитойлик компания улоқни илиб кетган эди. Royole FlexPai номли ушбу девайс ўтган йили кузда тақдим этилган бўлиб, жорий йилнинг апрелидаёқ биринчи партияси сотиб тугатилган ҳам.

Хулласи калом, ушбу буклама смартфон JerryRigEverything қўлига етиб келди ва блогер, ўз одатига кўра, уни турли усулларда қийнаб, мустаҳкамлигини синаб кўрди.

Маълум бўлишича, бошқа буклама смартфонлар каби, FlexPai дисплейи устига ҳам пластик қопланган бўлиб, у жуда тирналади. Лекин экран устига босилганида унча-мунчага бардош берар экан.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Xiaomi’нинг энг қиммат флагманини букиб, тирнаб, ёндириб синаб кўришди!

Royole FlexPai экрани ёқиб кўрилганида ҳам кўпга чидамади, аммо бу ҳолатда шикастланиш оддий OLED-панеллардагидан кўра бошқачароқ тус олди. Буклаб кўриш синовига келсак, смартфонни нотўғри томонга буклаганда ҳам дисплейи лат егани йўқ, аммо буклама механизми ишдан чиқди.

Мана, ўзингиз томоша қилинг:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, охир-оқибатда Royole FlexPai дисплейи ишдан чиқди.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: «қурилмаларни қийновчи» JerryRigEverything йилнинг энг мустаҳкам смартфонини эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!