Видео: энг митти смартфоннинг мустаҳкамлигини аямасдан синаб кўришди!

  •   DiMaX
  •  955
  •  23.06.2018 13:00

Видео: энг митти смартфоннинг мустаҳкамлигини аямасдан синаб кўришди!

Смартфонлар тобора катта экранга ва шунга яраша ўлчамли корпусларга эга бўлиб бораётган бугунги кунда Unihertz стартапи ўзгача юриш қилди. У жаҳондаги энг ихчам смартфон – Atom моделини яратди.

ЎҚИНГ: Танишинг: дунёдаги энг кичик, энг ҳимояланган смартфон

Жорий йилнинг июнида тақдим этилган Unihertz Atom энг митти бўлишдан ташқари, энг ҳимояланган смартфон ҳамдир. Ишлаб чиқарувчи уни IP68 стандарти бўйича чанг ва сувдан муҳофаза этилган. Бунинг устига, корпусининг резина қўйилмалар билан таъминланганлиги боис у зарбага ҳам чидамли.

Машҳур видеоблогер Зак Нильсон эса бу «митти ботир»нинг мустаҳкамлигини махсус синовлар билан текшириб кўрди. Ушбу синов жараёни тасвирланган видеолавҳани эса YouTube’даги ўзининг JerryRigEverything каналига жойлади.

Келинг, Unihertz Atom тиғ остида ўзини қандай тутганига биргаликда назар соламиз:

Кўриб турганингиздек, ихчамлигига қарамасдан, Unihertz Atom смартфонининг экрани Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган. Шунинг шарофати билан у Зак Нильсон текширувидан яхши ўта олган. Дисплейнинг остидаги бармоқ изи сканери ҳамда орқа панелдаги асосий камера шишаси ҳам тирнашларга бардошли қилиб ишланган экан.

Unihertz Atom корпуси пластик ва резина материалидан тайёрланганлиги ҳам унинг мустаҳкамлигини оширган. Ихчамлиги, қалинлиги ва мустаҳкам конструкцияси туфайли уни букишнинг ҳам, синдиришнинг ҳам имкони бўлмаган.

ЎҚИНГ: JerryRigEverything энг мустаҳкам смартфонни эълон қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!