ВИДЕО: Энг тезкор «Темир одам» янги рекорд ўрнатди

  •   DiMaX
  •  648
  •  27.05.2021 08:57

ВИДЕО: Энг тезкор «Темир одам» янги рекорд ўрнатди

Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари реактив костюмга эга британиялик каскадёр Ричард Браунинг ва профессионал енгил атлетикачиларни ўзаро беллаштириб, уларнинг қайси бир тезкор ҳаракатланишини аниқлашга қарор қилди. Бунинг учун улар 100 метрли оддий ҳамда 400 метрли тўсиқли югуриш йўлагида ҳаракатланган, деб хабар беради Daryo.

ЎҚИНГ: Видео: «Ҳақиқий темир одам» минг от кучига эга Daedalus Mark 1 реактив костюмида учиб кўрсатди

100 метрлик беллашувда «Темир одам» Ер юзидаги энг тезкор спортчи Усейн Болтнинг рекордини янгилашга муваффақ бўлган. Реактив костюм ёрдамида у белгиланган масофани 7,69 сонияда босиб ўтган, спортчининг амалдаги рекорди эса 9,58 сонияга тенг.

Ричард 400 метрлик масофани босиб ўтишга 42,06 сония сарфлаган — бу 1992 йили Барселонадаги Олимпиада ўйинларида енгил атлет Кевин Янг ўрнатган рекорддан (46,78 сония) тезроқ.

ЎҚИНГ: РОБОТЛАР ИСЁНИ – БУ СИЗГА ФАНТАСТИКА ЭМАС

Бир қарашда реактив двигателли инсон ва қўшимча анжомларсиз бўлган спортчи ўртасидаги беллашув ҳаққоний эмасдек кўриниши мумкин. Аммо реактив кийимда кўплаб чекловлар бор — у секин тезланиш олади, манёврчанлиги кам ва кичик масофани босиб ўта олади.

Аввалроқ Ричард Браунинг реактив костюмда Британия қирғоқ хавфсизлиги кемасига қўнгани тўғрисида хабар берилганди. Костюм тўртта реактив двигателдан иборат бўлиб, учувчининг қўл қисмига қотирилади, яна битта двигатель унинг орқасида жойлашади. Ҳозирда бу каби костюм нархи 400 минг доллардан қимматроқ бўлгани сабаб компания уни ўзини «Темир одам»дек ҳис қилишни истаган инсонларга ижарага бермоқда.

2020 йилда Gravity Industries Шимолий Англия Санитар авиация хизмати билан биргаликда синовлар ўтказган эди. Қутқарувчилар тоғдаги жабрланувчининг олдига етиб бориши керак бўлган. Синов ташкилотчиларининг маълум қилишича, реактив костюм йўлни 25 дақиқадан 1,5 дақиқагача қисқартириш имконини берган.

ЎҚИНГ: Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (5-қисм)