ВИДЕО: Ер узра учаётган НУЖларни космонавт тасвирга тушириб олди!

  •   DiMaX
  •  1669
  •  20.08.2020 18:01

ВИДЕО: Ер узра учаётган НУЖларни космонавт тасвирга тушириб олди!

Халқаро космик станция бортида ишлайдиган рус космонавти Иван Вагнер кеча Антарктида устидан тасвирга туширилган видеони Twitter’да жойлаштирди. Ушбу лавҳада космосда учиб кетаётган бешта номаълум жисм акс этган, деб ёзади Sof.uz

ЎҚИНГ: СЕНСАЦИЯ: Пентагон ҳақиқий НУЖлар акс этган учта видеоёзувни расман ошкор қилди!

Фазогир бу пайтда аслида гўзал табиий ҳодиса – шимол ёғдусини суратга олаётган бўлган.

«Аммо видеода сиз шунчаки порлашнинг ўзи эмас, балки бошқача нарсани кўрасиз... 9-12-сонияда параллел йўналишда ва ўзаро бир хил масофада учиб кетадиган бешта жисм пайдо бўлади», деб ёзган Вагнер.

Вагнер уларни метеорлар, йўлдошлар ёки бошқа бирон бир нарса бўлиши мумкин, деб гумон қилган. «Маълумотлар Роскосмос давлат корпорацияси раҳбариятига етказилди. Материаллар таҳлил қилиш учун ЦНИИМаш ва Россия Фанлар академиясининг Фазовий тадқиқотлар институтига топширилди», – дея қўшимча қилади космонавт.

Вагнердан ташқари, ҳозирда ХКС бортида россиялик Анатолий Иванишин ва америкалик Кристофер Кассидилар бор.

ЎҚИНГ: Англия ва Украина аҳолисини қўрқитган «НУЖ»ларни ким юборганди аниқланди! (+иккита «жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!