ВИДЕО: Эрон армияси ўз жанговар роботлари билан мақтанмоқда

  •   DiMaX
  •  1953
  •  10.10.2019 13:26

ВИДЕО: Эрон армияси ўз жанговар роботлари билан мақтанмоқда

Робототехника ривожланиб, қўлланиш соҳалари кенгаймоқда, аммо ҳарбий йўналишда янгича қурилмаларнинг аҳамияти катта. Ҳатто мутахассислар жанговар роботларнинг тараққиётидан хавфсирай бошлашган.

ЎҚИНГ: АҚШ армиясида ишлаган муҳандис «машиналар қўзғолони»дан хавотирда

Эрон Ислом Республикасининг армияси ўзининг расмий Twitter-аккаунтида эълон қилинган лавҳа ҳам мутахассисларнинг хавотири бежиз эмаслигидан дарак беради. Унда янгича, ғайриоддий қуролларнинг синов жараёнларидан олинган видео ва суратлар намойиш этилган.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, олти ғилдиракли жанговар робот-машиналар катта тезликда, кескин бурилишлар билан ҳаракатлана олади. Устига ўрнатилган Калашников автоматидан нишонга ўт очади, танкнинг остига кириб портлатиб юборади. Шунингдек, лавҳада жанговар дронларга ҳам кўзимиз тушади.

ЎҚИНГ: ДХХ ушлаган дрон чегарадан нима олиб ўтаётган эди?

Шу ўринда айтиб ўтиш ўринлики, Эрон ўзининг ядро дастури устидаги ишлари сабабли кўпгина мамлакатлар (хусусан, АҚШ ва унинг иттифоқчилари) томонидан санкцияга учраган. Шунга қарамасдан, мазкур республика қуролланишни жадал тарзда давом эттирмоқда.

Эрон Ислом Республикасининг юқоридаги лавҳада кўрсатилган роботи Heidar-1 деб номланиши айтилган. Бироқ унинг техник хусусиятлари ва жанговар имкониятлари ошкор этилмаётир. Эроннинг янгича ҳарбий роботлари разведка қурилмалари сифатида ҳам қўлланилиши мумкин, дея хавотир билдиришмоқда мутахассислар.

ЎҚИНГ: Уч буюк держава – Россия, АҚШ ва Хитой ҳарбий қудратини рақамларда батафсил солиштириб кўрсатишди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!