ВИДЕО: Galaxy Note 20’ларнинг бултурги флагмандан ҳам қолишувчи жиҳатини Samsung сир тутган экан!

  •   DiMaX
  •  1265
  •  11.08.2020 09:36

ВИДЕО: Galaxy Note 20’ларнинг бултурги флагмандан ҳам қолишувчи жиҳатини Samsung сир тутган экан!

Samsung компанияси яқинда Galaxy Note 20 ҳамда Galaxy Note 20 Ultra смартфонларини намойиш қилди. Лекин тақдимотда у мазкур фаблетларнинг бир жиҳатига ойдинлик киритмай кетганлиги бежиз эмас экан...

ЎҚИНГ: Энг кучли флагманлар билан танишамиз! (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил июль)

Янги флагманларни ўз қўлларига олиб, ишлатиб кўрган синовчилар Samsung сир тутган ўша хусусиятга аниқлик киритишди. Гап шундаки, на стандарт Galaxy Note 20 модели, на унинг Ultra-версиясига 45 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси жорий этилмаган экан! Уларнинг иккаласи ҳам «атиги» 25 ваттлик технология бўйича тезкор зарядлана олади, холос.

Бу жуда ғалати, чунки 45 ваттлик қувватлашни компания нафақат ўзининг Galaxy S20 Ultra, балки ўтган йилги Galaxy Note 10+ моделида ҳам қўллаган эди-да!

Лекин Galaxy Note 20 ҳамда Note 20 Ultra эгаларининг аксарияти барибир бу фаблетларнинг қувватланиш тезлиги бўйича Galaxy S20 Ultra ёки Galaxy Note 10 Plus моделларидан фарқини сезишмайди. Гап шундаки, олдинги ушбу смартфонлар 45 ваттлик тезкор зарядлана олса-да, уларнинг қадоғидаги жамланмасида фақат 25 ваттлик қувватлагич бор. Уларнинг 45 ваттлик тезкор қуввтланиши учун эса тегишли зарядникни алоҳида харид қилиш керак – ҳамма ҳам бундай қилавермайди.

ЎҚИНГ: Бешта нарх тоифасидаги энг зўр Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинглари, 2020 йил июль)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!