ВИДЕО: Илон Маскнинг фазовий кемаси синовдан муваффақиятли ўтди

  •   DiMaX
  •  416
  •  06.05.2021 17:46

ВИДЕО: Илон Маскнинг фазовий кемаси синовдан муваффақиятли ўтди

SpaceX компаниясини Илон Маск коинотни ўзлаштириш ва бошқа мақсадларда ташкил этган. Унинг кўп марталик парвозларга мўлжалланган фазовий кемаси – Starship прототипи, ниҳоят, 5 май кунги синовдан муваффақиятли ўтди.

ЎҚИНГ: Видео: SpaceX бутун сайёрага интернет улашиш учун яна 60 та сунъий йўлдош учирди

Бу ҳақда компаниянинг YouTube-каналида хабар берилди, деб ёзади Xabar.uz нашри.

Starship’нинг ушбу прототипига «SN15» ишчи номи берилганди. Кема 10 километр баландликка учиб, деярли 6 дақиқалик парвоздан сўнг қайтиб келиб, юмшоқ қўнишни амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, олдинги уринишларнинг барчаси омадсиз тугаган эди. Илон Маск яқинда бир интервьюсида, Марсга учадиган илк фазогирларнинг машъум тақдирини прогноз қилган. Унинг ўзи эса...

ЎҚИНГ: «Мени Марсга дафн этинг» – Илон Маск «Қизил сайёра»ни забт этиш вақтларигача айтди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!