Видео: Microsoft ўзининг илк Android-смартфонини ишлатиб кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  827
  •  14.02.2020 11:45

Видео: Microsoft ўзининг илк Android-смартфонини ишлатиб кўрсатди!

Microsoft корпорацияси ўзининг мобил операцион тизимидан воз кечгач, иловалар ишлаб чиқишга асосий эътиборни қаратган эди. Ниҳоят, у ўзининг Android тизимли биринчи смартфонини тайёрлади.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб Microsoft’дан 20 000 доллар ундириш мумкин?

Microsoft Surface Duo деб номланувчи ушбу қурилма иккита экранга эга бўлиб, модификацияланган Android тизими бошқаруви остида ишлайди. Унинг экранларида бир вақтнинг ўзида иккита турли иловадан фойдаланиш ёки битта дастурнинг ўзини иккита экранга ёйиб чиқариш мумкин. Намуна тарзида Google Maps харитасини очиб кўрсатишган: уни олдин битта дисплейда ишлатиб, кейин иккитасига ёйишган.

Экранларнинг ромлари туфайли, Surface Duo битта иловани иккита дисплейда акс эттирганида тасвир ўртадан ажралиб қолади. Шу сабабли бу режимда, масалан, фильм томоша қилиб бўлмайди. Лекин роликни бир экранда қўйиб, иккинчисида бошқа ишларни қилишга бу қурилма жуда қулай.

Surface Duo иккита 5,6 дюймлик дисплейга эга, улар худди ноутбук каби бир-бирининг юзига ёпилади. Очилган ҳолатида эса гаджет диагонали 8,3 дюймлик экранли планшетга айланади, фақат ўртада ром уларни ажратиб туради. Бу – Microsoft корпорацияси 2016 йили Nokia мобил бизнесини сотиб олганидан буён чиқарган биринчи Android-смартфондир.

ЎҚИНГ: Афсонавий Nokia ҳақида 20 қизиқарли факт

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!