Видео: полиция ўзининг хакерлик қилаётганини кўрсатиб мақтанди!

  •   DiMaX
  •  1086
  •  22.01.2020 10:46

Видео: полиция ўзининг хакерлик қилаётганини кўрсатиб мақтанди!

Шотландия полицияси махсус қурилмасидан фойдаланиш жараёни акс этган видеони расман эълон қилди. «Киберкиоск» (Cyber Kiosk) деб номланган ушбу мослама ёрдамида блокланган смартфондан маълумотларни чиқариб олишяпти!

ЎҚИНГ: Apple собиқ муҳандислари iPhone ҳимоясини бузувчи гаджет тақдим этишди!

«Киберкиоск» аслида махсус дастурий таъминотга эга десктоп компьютер бўлиб, мобил қурилмадан маълумотларни олиш учун унга кабел ёрдамида улаш кифоя. Компьютер экранида очилган панелда смартфондаги айнан қайси маълумотларни чиқариб олишни танлашади. Турли медиафайллар билан бирга, телефон контактларини ҳам, SMS-хабарларни ҳам олиш мумкин.

Полициянинг таъкидлашича, улар барча маълумотларни эмас, балки айнан тергов иши учун кераклиларини олишади. Шунингдек, бу ишни суд қарори бўлмагунича амалга оширишмайди.

Хабарга кўра, ушбу қурилмани Исроилнинг Cellebrite компанияси тайёрлаган. Айтиш керакки, 2016 йили Сан-Бернардинода террорчилик ҳужумини уюштирган Саид Фаррухнинг iPhone’ини блокдан чиқаришда АҚШ Федерал қидирув бюросига айни шу Cellebrite компанияси ёрдам берган. Мазкур компания мутахассисларининг фикрича, ҳар қандай смартфон, шу жумладан iPhone ҳимоясини ҳам бузиш мумкин.

ЎҚИНГ: ФБР жиноятчининг айфонини Apple ёрдамисиз ҳам оча олди! Лекин террорчиники...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!