ВИДЕО: Россия ўз ҳарбий роботларини Сурияда ишлатиб кўрсатди

  •   DiMaX
  •  5814
  •  20.01.2020 11:49

ВИДЕО: Россия ўз ҳарбий роботларини Сурияда ишлатиб кўрсатди

Юксак технологиялар ютуқларидан энг самарали фойдаланиши мумкин бўлган йўналишлардан бири – ҳарбий соҳадир. Масалан, аввалроқ сайтимизда Эрон армияси ўз жанговар роботлари билан мақтанган видеоси эълон қилинган эди.

ЎҚИНГ: АҚШ армиясида ишлаган муҳандис «машиналар қўзғолони»дан хавотирда

Россиянинг «Звезда» телеканали чиқарган видеода эса, Россия ҳарбийлари «Скарабей» ҳамда «Сфера» робототехник мажмуаларини ишлатиш жараёнлари акс этган. Турли ҳудудларни миналардан тозалашга мўлжалланган мазкур қурилмалар айнан Сурияда ишлатиб кўрилган.

Айтиш керакки, «Скарабей» – ғилдиракка ўрнатилган кичик платформа бўлиб, юқори аниқликдаги камера, микрофон ва тепловизор билан жиҳозланган. Мазкур робот инсон кириб бориши қийин ва хавфли бўлган ҳудудларда маълумот тўплай олади. Уни пульт ёрдамида бошқаришади, девайснинг кузатув масофаси ҳамда ахборот узатиш узоқлиги 250 метрга етади. «Скарабей» ишлаш вақти эса 120 дақиқадан кам эмас.

«Сфера» эса тўртта видеокамера, микрофон ҳамда передатчик билан таъминланган шар шаклидаги роботдир. Аккумуляторининг битта тўла қуввати билан у бирор ҳудудни 60 дақиқа мобайнида кузата олади. Камераси чироғи ёқилмаган ҳолда бу робот 50 метрдан узоқ масофаларга кўз-қулоқ бўлиб туради. Вазиятни масофадан туриб кузатиш учун бундай қурилмани қудуқларга тушириш, деразадан ташлаш мумкин.

ЎҚИНГ: Путинга ҳарбий роботларнинг «отжимание» қилиши ва бошида туришини кўрсатишди (+«жонли» видео)

«Скарабей» ҳам, «Сфера» ҳам Россия муҳандислик қўшинлари арсеналида 2018 йилдан буён қўлланиб келмоқда. Қуйидаги видеода ҳар иккаласининг ишлаши кўрсатилган бўлса-да, асосий эътибор биринчисига қаратилган:

Эслатиб ўтамиз, Terabayt.uz сайтида ҳам роботлар билан боғлиқ турли хабарлар эълон қилинган: Саудия фуқаролигини олган робот энди оила қуришни истаган, у сингилли бўлган ва одамларни йўқ қилишини айтган; шу мамлакатда роботни расман давлат ишига тайинлашган, «севиш учун» махсус робот яратилган, «Терминатор-2» фильмидаги афсонавий T-1000 каби суюқ робот ишлаб чиқилган. Дубайда робот-полициячи иш бошлайди, Японияда эса таржимон робот талабаларга дарс беради, Россияда банкда робот-коллектор иш бошлаган, Оксфорд университетида эса робот мураккаб кўз жарроҳлиги амалиётини ўтказган...

Шунингдек, роботлар исёни ҳам реалликка яқин: робот-аскарнинг ҳақиқий исёнини «жонли» видеода кўрсатишган, Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирган», инсониятга илк бор таништирилган кунидан роппа-роса 58 йил ўтиб, робот биринчи марта қотилликка қўл урган. Илон Маск жангчи-роботларни тақиқлашни, ундан аввалроқ эса инсониятни киборгга айлантиришни таклиф этган, лекин ўзи одамсимон жанговар робот тақдим этмоқчи.

ЎҚИНГ: Уч буюк держава – Россия, АҚШ ва Хитой ҳарбий қудратини рақамларда батафсил солиштириб кўрсатишди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.