ВИДЕО: Смартфон қуввати тез тугаяптими? «Ҳаётнинг зулмат тарафига ўтинг!»

  •   DiMaX
  •  1768
  •  22.10.2019 11:02

ВИДЕО: Смартфон қуввати тез тугаяптими? «Ҳаётнинг зулмат тарафига ўтинг!»

Кейинги йилларда оммалашаётган тренд – тўқранг интерфейс, яъни «тунги режим» купертинолик корпорациянинг янги смартфонларида тизим доирасида йўлга қўйилган. Умуман, iOS 13 операцион тизимигача янгиланган бошқа айфонлар эгалари ҳам ундан баҳра олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone’да батарея қувватини ва интернет-трафикни тежашнинг энг осон йўли пайдо бўлди!

Тунги режимнинг афзалликларидан бири – OLED-дисплейли қурилмаларда батарея қувватини тежашидир. Лекин ушбу тежамкорлик қай даражада – шуни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

PhoneBuff никли YouTube-блогер буни амалда синаб кўришга қарор қилди. Тест учун iPhone XS Max модели танланган, бироқ унинг натижалари OLED-дисплейли ҳар қандай смарфтон учун умумийдир. Эксперимент холис бўлиши учун ҳар иккала ҳолатда ҳам экран ёрқинлиги бир хил – 200 нит даражасида қўйилган. Биттасида тўқранг, иккинчисида оддий режим қўлланганидан ташқари, смартфонларнинг созламалари айнан бир хил.

Мана, ўзингиз гувоҳи бўлинг:

Оддий – ёрқин режимдаги iPhone XS Max батареясининг қуввати 7 соату 33 дақиқага етди. Бу пайтда тунги режимдаги айфоннинг аккумуляторида эса ҳали 30 фоизи қувват қолган эди! Демак, тўқранг интерфейс қўлланганида қувват тежамкорлиги шунчага ошар экан!

Лекин бир жиҳатини таъкидлаш керак: тест учун фақат тўқранг режимни қўллаб-қувватловчи иловаларгина ишлатилган. Сизнинг телефонингизда тунги режимни қўллаганда батарея тежамкорлиги қай даражада бўлиши эса сиз энг кўп ишлатадиган иловаларда тўқранг интерфейс режим бор-йўқлигига боғлиқ.

Шунга қарамасдан, «ҳаётнинг зулмат тарафига ўтиб», 15-20 фоиз қувватни тежаш барибир зарар қилмайди.

ЎҚИНГ: РАСМАН: 3 ноябрда айрим iPhone ва iPad’ларда сана, GPS ва Wi-Fi орқали янгиланиш бузилади, ҳозироқ бунинг олдини олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!