ВИДЕО: Tesla’нинг Шанхайдаги тадбирида Илон Маск нега рақсга тушди?

  •   DiMaX
  •  799
  •  07.01.2020 18:21

ВИДЕО: Tesla’нинг Шанхайдаги тадбирида Илон Маск нега рақсга тушди?

Tesla компанияси ўзининг электромобиллари билан қанчалик машҳур бўлса, унинг раҳбари Илон (Элон) Маск ҳам ўзининг антиқа ғоялари ва қилиқлари билан шунчалик донг таратган. У фазовий сайёҳлик ва Марсни эгаллашни режалаштирган. Нафақат булар, балки у бутун Ер юзини текин интернет билан таъминлашни ҳам ният қилган.

ЎҚИНГ: CES 2020: Sony кутилмаганда Tesla’нинг «панжасига панжа урди»! (+видео)

Бугун – 2020 йилнинг 7 январь куни Шанхай шаҳрида Tesla компаниясининг янги заводи очилди. Унда иштирок этган Илон Маск хурсандлигидан рақсга тушиб кетди.

Твиттердаги ўз профилида бу видеони улашган тадбиркор унга ёзган изоҳида «NSFW» бирикмасини қўллаган. Бунинг кенгайтмаси эса «Not Safe For Work», яъни «ишда кўриш хавфсиз эмас» бўлади.

ЎҚИНГ: Илон Маск миллиардларини қандай топган?

QuickTake by Bloomberg саҳифаси эълон қилган видеолавҳада эса Илон Маскнинг рақсини батафсилроқ томоша қилиш мумкин:

Айтиш керакки, Шанхайдаги заводида бу компания ўзининг Model Y электрокарларини ишлаб чиқармоқчи.

ЎҚИНГ: Элон Маскнинг муваффақият тамойиллари: Ҳаётингизни ўзгартириши мумкин бўлган 6 сабоқ

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!