ВИДЕО: Уч экранли Samsung Galaxy X буклама смартфонини ишлаётган ҳолатида кўрсатишди

  •   DiMaX
  •  3013
  •  24.04.2018 17:53

ВИДЕО: Уч экранли Samsung Galaxy X буклама смартфонини ишлаётган ҳолатида кўрсатишди

Миш-мишларга қараганда, Samsung компанияси буклама смартфон тайёрлаш ишларига анча олдин – 2013 йилиёқ киришган. Ҳатто унинг прототипи аллақачон тайёр бўлган, деган маълумотлар ҳам бор.

ЎҚИНГ: Samsung ўзининг Galaxy X буклама смартфонини «махфий йиғилиш»да кўрсатди

Жанубий кореялик техногигантнинг ўзи бу ҳақда расман маълумот бермаган бўлса-да, оммавий ахборот воситалари унинг буклама смартфони учун Samsung Galaxy X дея ном бериб ҳам улгуришган. Тиниб-тинчимаган дизайнерлар эса унинг ташқи кўринишини акс эттирувчи концепт видео ҳам тайёрлаб, интернетга жойлашди.

Манбаларга кўра, Galaxy X смартфонининг асосий экрани 6.4 дюймлик Super AMOLED-дисплей бўлади. Қўшимчасига унда яна иккита «ички» экран бўлиб, уларнинг ўлчами диагоналига 6.5 дюймга тенг. Махсус дастурий таъминот шарофати билан уларнинг барчаси яхлит тарзда ишлай олади.

Ёйилган ҳолатида Samsung Galaxy X модели сенсор клавиатурали ноутбукка айланади. Шу ҳолида унда, масалан, офис ҳужжатлари билан ишлаш қулай бўлади. Дизайнерларнинг фикрича, мазкур девайс 360 даражада буклана олади, бу билан уни оддий смартфон шаклида қўллаш ҳам осон бўлади.

Мана, яхшиси, смартфоннинг концепт видеосини бирга томоша қиламиз:

Айрим маълумотларга кўра, Samsung Galaxy X смартфонининг расмий тақдимоти жорий йилнинг декабрь ойида ёки 2019 йилнинг илк чорагида бўлиб ўтади. Унинг нархи ва бошқа хусусиятлари ҳақида расмий маълумот ҳозирча йўқ.

ЎҚИНГ: Qualcomm Galaxy X'нинг тақдирига ойдинлик киритди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!