Видеоблогер барча авлод Galaxy Note смартфонларини, уларнинг камералари ва нархларини таққослаб кўрсатди

  •   DiMaX
  •  1027
  •  28.08.2020 11:14

Видеоблогер барча авлод Galaxy Note смартфонларини, уларнинг камералари ва нархларини таққослаб кўрсатди

Samsung компанияси яқинда Galaxy Note 20 ҳамда Galaxy Note 20 Ultra планшетофонларини тақдим этган эди. Лекин намойишда уларнинг Galaxy S20 Ultra ва ҳатто бултурги Galaxy Note 10+ моделларидан ҳам қолишувчи жиҳатини сир тутганлиги фош бўлган. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Apple’дан ҳам аввал Samsung хасисликни бошлади: Galaxy Note 20 қадоғидан муҳим аксессуарни олиб қолишяпти!

Mrwhosetheboss номли YouTube-канал муаллифи – таниқли видеоблогер Арун Маини ушбу туркумнинг барча вакилларини ўзаро тақққослаб видео тайёрлади. Бунинг учун у барча авлод Galaxy Note смартфонларининг ҳар биридан битта сотиб олган. Ҳар бирини қадоғини очиб (анбоксинг қилиб), қурилманинг ўзини олиб, асосий хусусиятларини санаб кўрсатган.

Уларнинг камераларида олинган суратларни эса видеоролик сўнгида томоша қилиш мумкин:

Айтиш керакки, 2011 йилда чиққан оригинал Galaxy Note ўша давр мезонига кўра улкан – диагонали 5,3 дюймлик дисплейга эга эди. Айни мана шу қурилма телефонларнинг янги – смартпэд (смартпад, фаблет, планшетофон) турини бошлаб берган. Рақибларининг масхаралашларига қарамасдан, Samsung’нинг бу тажрибаси муваффақиятли чиққан ва 10 миллион донадан ортиқ Galaxy Note сотилган.

Galaxy Note 2 модели эса илк бор S Pen стилусига ва 2 ГБ тезкор хотирага эга бўлиб, мисли кўрилмаган бир нечта функциялари билан ажралиб турган... Туркумнинг сўнгги вакили – Galaxy Note 20 Ultra бўлса, олдинги авлод фаблетларда мавжуд бўлган барча афзалликлардан ташқари, 120 герцлик экрани ва 180 МПлик камераси билан ажралиб туради.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 20 Ultra камераси iPhone 11 Pro Max ва бошқа Samsung флагманларига қарши

Шу билан бирга, влогер Galaxy Note туркуми планшетофонларининг нархларини ҳам қиёслаб кўрсатган:

Эслатиб ўтамиз, Samsung тез орада нақ 7000 мА/соатлик аккумуляторга эга ҳамёнбоп Galaxy M51 смартфонини намойиш этиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Дроп-тест видеоси: Galaxy Note 20 Ultra мустаҳкамроқми ёки iPhone 11 Pro Max?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.