Видеолар ва GIF’ларда орқа фонни осон ва бепул олиб ташлаймиз!

  •   DiMaX
  •  3863
  •  09.03.2020 12:44

Видеолар ва GIF’ларда орқа фонни осон ва бепул олиб ташлаймиз!

Эсингизда бўлса, фотосуратларда орқа фонни олиб ташлаш учун очилган Remove.bg онлайн сервиси ҳақида ёзгандик. Энди эса унинг дастурчилари видеолардан орқа фонни йўқотувчи янги сайтни ҳам ишга туширишди.

ЎҚИНГ: Photoshop ҳам керак эмас: Remove.bg – орқа фонни бир неча сонияда тозаловчи бепул сервис!

Ушбу сервис Unscreen номини олган бўлиб, видеофайллардан ташқари GIF-анимациялар устида ҳам ишлай олади. Унинг асосий вазифаси – автоматик тарзда кишиларни фондан ажратиб олиш бўлиб, якунида олинган видеода уларни бошқа видео билан, анимация ёки исталган расм билан алмаштириш мумкин бўлади.

Unscreen сервисига бағишлаб тайёрланган қуйидаги лавҳа сўнгида таъкидланишича, энди кино ва клиплар учун «яшил фон»нинг кераги бўлмайди:

Фонни ажратиш учун Unscreen сайтидаги махсус саҳифага ўтиб, «Upload Clip» тугмачасини босган ҳолда видео ёки GIF-расмни юклаш керак бўлади. Мазкур сервис қуйидаги форматлар билан ишлай олади: mp4, webm, ogg ва gif. Тайёр бўлган натижани бепул кўчириб олиш мумкин, фақат якуний видеога Unscreen «сувли белги»си туширилган бўлади.

Unscreen сервиси кейинчалик пулли обунани ҳам йўлга қўймоқчи; бунда исталган узунликдаги роликни юклаш ва қайта ишлаш, тайёр бўлган видеолавҳани Full HD форматида кўчириб олиш, ундан «сувли белги»ни олиб ташлаш мумкин бўлади. Обуна нархи ҳозирча маълум қилинмаяпти, лекин унинг ҳозиргидек бепул хизматидан фойдаланиш мумкин.

ЎҚИНГ: Худди «Симона» фильмидагидек: «сунъий онг» бир неча кишининг суратидан «янги одам ясаш»ни ўрганди! (видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.