«Видеоларингни TikTok’да тарқатаман!» – Самарқандда товламачи қўлга олинди

  •   DiMaX
  •  555
  •  30.01.2021 11:43

«Видеоларингни TikTok’да тарқатаман!» – Самарқандда товламачи қўлга олинди

Интернет ва ижтимоий тармоқлар ривожлангани сайин, улар билан боғлиқ турлича – фирибгарлик, товламачилик каби жиноятлар ҳам кўпаймоқда. Шулардан бири ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берган.

ЎҚИНГ: TikTok’да болаларни ўзини ўлдиришга ундаган блогер фош этилди

Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган А. ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, 2021 йил 26 январь куни телефон рақамига номаълум шахс қўнғироқ қилган ва ўзини самарқандлик «Федя» деб таништирган. У таниши Б. ўртасидаги шахсий суҳбатлар, фотосуратлар ва видео тасвирларни интернетга, аниқроғи – TikTok тармоғига чиқариб юборишини айтиб қўрқитган. Бундай қилмаслик эвазига у аризачидан 1 миллион сўм беришни талаб қилиб келаётган экан.

27 январь куни вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчилар қўлга олинган. Тойлоқ тумани Жумабозор қишлоғида яшовчи, 1998 йилда туғилган Б.Ф. ва 1992 йилда туғилган Ф.Б.лар фуқаро А.га тегишли бўлган SIM-картани 1 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

ЎҚИНГ: Маълумотларимизни интернетдан ўчириб ташлаш учун 5 қадам