Видеомонтаж осон бўлиши керакми?

Видеомонтаж осон бўлиши керакми?

Яқинда Android'да видео монтаж учун 10 илова ҳақида ёзган эдик. Бу гал ҳам видеолар тайёрлашда қўл келадиган манбалардан бири —FlexClip ҳақида маълумот бермоқчимиз.

FlexClip турли мақсадлардаги видеолар тайёрлаш учун мўлжалланган янги сайт бўлиб, унда кучли таҳрирлаш ускуналаридан фойдаланиб, видеолар яратиш мумкин. Бунда, тайёр андаза (шаблон) лардан фойдаланилади. Сайтнинг қуйидаги афзалликлари айниқса эътиборга молик:

•Фойдаланишга осон ва текин;
•Юқори сифатли расм, видео лавҳа ва мусиқалардан бирини танлаш имконияти мавжуд;
•Тайёр шаблонлардан фойдаланиб, видео қирқиш, матн ва мусиқа қўшиш, экранни ёзиб олиш каби функциялар билан исталган фойдаланувчи бир неча дақиқада керакли видеони ярата олади;
•Тайёр бўлган видеони турли резолюцияларда, жумладан, 1080p, 720p ва 480p'да сақлаб олиш мумкин.

Сайтда қуйидаги мавзуларда шаблонлар мавжуд: бизнес, слайд-шоу, туғилган кун табриги, оналар куни табриги, Facebook учун реклама, Twitter учун реклама, таълим ва трейнинг, корпоратив, ресторан ва озиқ-овқат, спорт ва фитнесс, жонзотлар ва уй ҳайвонлари, саёҳат, табиат, автомобиль, коронавирус, промо ва савдолар, саёҳат ва тадбирлар, тўй маросими, YouTube, Instagram, YouTube учун реклама, Instagram учун реклама, Instagram ҳикоя, кўчмас мулк, маҳорат дарслари, мода ва гўзаллик, санъат ва маданият, оила, кундалик турмуш, технология, оталар куни табриги.

FlexClip.com сайтига ҳозироқ кириб, ўзингизга керакли бўлган видеони БEПУЛ тайёрланг. Энг асосийси, видео яратиш учун қурилмангизга махсус илова юклаш шарт эмас. Ҳаммаси сайтнинг ўзидан амалга оширилади.

Эътибор беринг, видео тайёрлаш ўта мураккаб жараён бўлгани боис сайтга смартфон билан кирилганда хизматлардан фойдаланиш имкони мавжуд бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун, ушбу сайтдан компьютер орқали фойдаланишни маслаҳат берамиз.

ЎҚИНГ: Telegram’да ўз-ўзидан ғойиб бўлувчи расм ёки видео жўнатамиз