Видеоўйинлар мияни ривожлантирар экан – олимлар буни Dota 2 мисолида исботлашди!

  •   DiMaX
  •  688
  •  26.12.2018 13:42

Видеоўйинлар мияни ривожлантирар экан – олимлар буни Dota 2 мисолида исботлашди!

Болаларнинг компьютерда, ўйин консолларида ва мобил қурилмаларда ўйинлар ўйнашига сиз ҳам қаршимисиз? Лекин олимларнинг янги тадқиқоти ўйинларнинг фойдаси ҳам борлигини эътироф этди.

ЎҚИНГ: Сизнинг орқангиздан ҳам келишади: компьютер ўйинларига берилиш касаллик деб эълон қилинди

Нуфузли илмий журнал – Nature нашрида хитойлик ва канадалик олимларнинг янги мақоласи эълон қилинди. Улар видеоўйинларнинг мияга таъсирини ўрганиш учун, ўйинларда яхши натижаларга эришаётган 27 нафар фаол геймер ҳамда кам ўйновчи 30 нафар ўйинчини ўзаро таққослаб кўришган. Фаол ўйинчилар гуруҳи League of Legends ҳамда Dota 2 бўйича АҚШнинг ва ҳудудий чемпионатлар иштирокчилари эди.

Кузатувлар натижасида аниқланишича, ўйин малакалари даражаси юқори бўлган кишиларда миядаги кул ранг модда миқдори, шунингдек, мия фаоллигининг сифати ошиб борар экан. Бошқача қилиб айтганда, геймер қанчалик кўп машқ қилган бўлса, унинг мияси ҳам шунчалик яхши ишлар экан. Кул ранг модда миянинг энг муҳим ҳудудларига йўналган бўлиб, унинг ҳажми умумий когнитив (фикрлаш билан боғлиқ) қобилиятларга ҳамда мулоқот кўникмаларига таъсир этади.

Тадқиқотда таъкидланишича, видеоўйинларга ҳаддан зиёд берилиш ҳам яхши эмас, бу барибир фикрлаш кўникмаларига фақатгина ижобий таъсир этавермайди. Бу шунчаки нейрон боғланишларни шакллантиришга хизмат қилувчи фаолликлардан бири, холос.

ЎҚИНГ: Ажрашишларнинг асосий сабабларидан бири – Fortnite ва бошқа компьютер ўйинлари экан!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!