Видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар

  •   Saroy
  •  3567
  •  30.06.2018 16:36

Видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар

Илмий-оммабоп романлар, видеоўйинлар ва фильмлар муаллифлари ўз асарларида инсониятни кўп бор ер юзидан йўқ қилиб юборишган. Иш фақат ядро уруши билан чеклангани йўқ, албатта. Муаллифлар ерда ҳаётнинг тугаши билан боғлиқ айрим назариялардан шу қадар илҳомланиб кетишдики, энди улар охирзамон ҳақида ҳақиқатан ҳам жиддий ўйлай бошлашди.

Машиналар одамлардан батарея ясайди

Ғоя қаердан? “Матрица”  трилогияси

1999 йилда  кинотеатр экранларига «Матрица» жангари лентаси чиқди. Фильм  юракни эзадиган келажак ҳақида эди. Унда сунъий интеллект инсониятни  қулга айлантиради. Кино бир зумда машҳур бўлиб кетди. Фантастик адиб Айзек Азимовнинг асарларидаги ғоялардан ҳамда Мамори Осининг  “қурол-аслаҳалардаги шарпалар”и дан илҳом олган режиссёр Вачовскилар машиналар исёнини илмий-фантастик жангари фильмида мужассамлаштира олишди.

«Матрица»ни яратувчиларнинг версияси бўйича  21 асрда  роботлар инсониятга қарши исён кўтаришга қарор қилади. Машиналарга қарши муваффақиятсиз курашлардан кейин одамлар темиртанларни электрқувватисиз қолдириш мақсадида сайёрани қўёшдан  тўсиб қўйишга мажбур бўлади. Инсонларга қастма-қаст роботлар  электроэнергияни энди бошқача усулда, яъни инсонларнинг ўзидан ола бошлайди.

Инсонни батарейкага айлантирар экан, машиналар одамларни адоқсиз сунъий уйқуга мубтало қилади, яъни Матрицага айлантиради. роботлар исканжасидан қутилиб чиққанлар учун  ердаги ягона хавфсиз жой бу Сеоне эди, инсоният урушларга барҳам берувчи даҳони кутаётганди.

ЎҚИНГ: Сунъий онг: жиловни қўлга олишга ҳали эртами?

«Матрица» кўплаб видео ўйинлар ва кино-лойиҳа муаллифлари учун ғоявий илҳомлантирувчи манбага айланди. 2003 йилда  Вачовскилар самовий фантастика сериали  «Аниматрицаларига» продюсер бўлишди. Ушбу сериалда машиналарнинг инсонлар билан қарама-қаршилиги тўла очиб берилган.

Одамлар нефтсиз ақлдан озишади

Ғоя қаердан: “Ақлдан озган Макс” фантастика

Режиссер Жорж Миллернинг фикрича, бир кун келиб нефть тугайди, ўшанда одамлар ақлдан озади.  «Ақлдан озган Макс»да  ким рулда бўлса, ўша одам яшаб қолади. Қароқчилар изғиб юрган йўлларда  автомобиль инсон учун чин маънода ягона ишончли дўст бўлади. Келажакда жиноятчилик шу қадар кенг тарқалганки, адолат эртакдек туюлади. Одамлар машина ғилдирагига янги резина олиш учун ҳам бир-бирини ўлдиришга тайёр туради. 

Агар буларнинг барчаси сафсата, одамлар автомобиль учунгина бир-бири билан ёқалашмайди, деб ўйласангиз, унда  Жорж Миллер бу борада сиз билан баҳс бойлашган бўларди. 1973 йилда ўсмир  Жорж ўзининг юрти Австралияда нефт инқирозининг гувоҳи бўлади. Унинг кўз ўнгида автомобилга ёқилғи қуйиш шахобчаларида  одамлар биринчи бўлиб ёқилғи олиш мақсадида бир-бирини калтаклашади. Ўшанда одамларни на нарх, на навбат, ва на қонун тўхта оларди. Айнан ўшанда Миллернинг ҳаёлига одамлар шахсий транспорти учун охирги нафасигача курашиши ҳақида картина яратиш ғояси келади.

ЎҚИНГ: Сунъий онг сизга тўлақонли ҳамсуҳбат бўлмоқчи

«Ақлдан озган Макс» картинаси  «Илая китоби», «Йўллар», Fallout  ўйин сериалини ҳатто «Саргузаштлар вақти» мультфильмини яратишга туртки берди.

Яна икки минг йилдан кейин сайёрамизни маймунлар эгаллайди

Ғоя қаердан: “Маймунлар сайёраси” фантастика

Шу номдаги роман асосида 1968 йилда олинган   «Маймунлар сайёраси» картинасида инсонга унчалик ҳам  дўст бўлиб кўринмайдиган шимпанзелар намойиш қилинганди. Биринчи фильм сюжети  одамсимонларнинг келажакда олий ирққа айланиши ҳақда юзаки ҳикоя қилади. Бироқ инсоният қул қилинишининг тўлиқ тарихи 2011 йилда «Маймунлар сайёрасида исён» киносида кенг баён қилинади.

Фильм сюжети бўйича,  Альцгеймер касаллигига қарши дори-дармон  қидириш мақсадида олимлар маймунлар устидан генетик тажриба ўтказадилар. Ихтиро қилинган вакцина туфайли маймунлар жуда тез ривожлана бошлайди ва қафаслар ҳам улар учун тўсиқ бўлолмай қолади. Тажриба ўтказилаётган маймунлар лабораториялардан қочишга қарор қилишади. Одамларгачи, одамларга нима бўлади? Ўйлаб топилган вакцина инсоният учун ҳалокат келтиради. Эпидемия Сайёрамиз аҳолининг катта қисмини нобуд қилади, натижада маймунлар сон бўйича устун ирқга айланади.

Дарвин назариясининг тескариси фантастика ишқибозларини шунчалик қизиқтириб қўйдики, натижада қатор фантастик кинолар суратга олинди.  Маймунлар сайёраси ҳақида нақ тўққизта тўлиқ метражли кино суратга олинган. Инсоният маймунлар томонидан қул қилиниши тарихи “Юлдузлараро жанг” фильмларичалик машҳур эмас, албатта. Лекин шунга яқинлашай деяпти.

ЎҚИНГ: NVIDIA’дан суперкомпьютер: сиз учун эмас, роботлар учун

 «Ғазаб вируси» одамларни зомбига (манқурт)га айлантиради

Ғоя қаердан:  “28 кун ўтиб”

«28 кун ўтиб» зомби-апокалипсис ҳақидаги биринчи кино эмас, лекин айнан шу кино илмий нуқтаи-назардан инсониятни йўқ қилиб юборишни кўрсатиб берган. Агар классик «Мурдалар ўйғониши» киносида библия мавзуси талқин этилган бўлса,  Дэни Бойлнинг шундай бўлиб қолишига генетик тажрибалар айбдор бўлади.

Фильмда олимлар  пала-партиш иш қиладилар ва янги  «Валиум» ўрнига «Ғазаб вирусини» яратадилар. Тажриба шимпанзелар устида олиб борилади, улар бир одамни тишлаб олади ва шундан кейин эпидемия  бошланади. Назоратдан чиқиб кетган вирус Англия бўйлаб жуда тез тарқалади ва мамлакат аҳолисининг катта қисмини нобуд қилади.

«Ғазаб вируси» асабга таъсир қилади,  уни доимий тажовузкор қилиб қўяди ва у атрофдагиларга нисбатан кўр-кўрана нафрат билан қарайдиган бўлади. Вирусга асос қилиб Эбола безгаги олинади, чунки у ўхшш симптомларга эгатананинг қуриб қолиши ва кучли қон кетиш, жумладан кўздан.  «Эбола вируси»га ўхшаб,   «28 кун ўтиб» киносидаги  эпидемия ҳам қон орқали юқади.

Кинонинг биринчи қисми томом бўлгандан кейин, унинг давоми  — «28 ҳафта ўтиб» картинаси ҳам намойиш қилинди. “Ғазаб вируси” Буюкбритания аҳолисининг катта қисмини нобуд қилгач, бошқа мамлакатларга ҳам ўтади.

Мурдаларнинг кўринмаганига қарамай, «28 кун ўтиб» киноси айнан зомби-жанрга катта таъсир кўрсатди. Кинодаги ғоя машҳур  Left4Dead видеоўйинига кўчирилган.

ЎҚИНГ: РОБОТЛАР ИСЁНИ – БУ СИЗГА ФАНТАСТИКА ЭМАС

Ядровий урушдан кейин одамлар метро бекатларида яшай бошлайди

Ғоя қаердан: “Метро 2033”

2005 йилда чиққан  Дмитрий Глуховскийнинг «Метро 2033» номли романи бутун бошли фантастик киноларнинг дебочасига айланди. Китоб ядро урушидан омон қолиб, метроларда яшаётган одамлар ҳақида ҳикоя қилади. 

Инсониятнинг қолганлари ер остида ўз цивилизациясини яратади

Бу ерда тинч аҳоли яшаётган бекатлар ҳам бор, лекин метронинг аксарият ҳудудлари жиноий гуруҳлар томонидан эгаллаб олинган. Одамлар яшаб қолишни — сабзавот етиштиришни, зимистон қоронғиликка мослашишни ва емак топишни ўргандилар. Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, юқорига,  мутантлар эгаллаб олган ҳудудларга чиқишга муваффақ бўлган сталкерлар дори-дармонни қидиради. Метродан бошқа жойларда тирик одамлар қолмайди. Радиация таъсирида жонзодлар ва ўсимликлар мутацияга учраб, қўрқинчли монстрларга айланади. Улар вақти-вақти билан пастга одамлар яшаётган ертўлага ҳам муралаб қўяди.

Ядро уруши мавзуси роман ёзилишидан ҳам аввал кўтарилган эди, лекин айнан адиб Глуховский тирик қолганларни мана шундай ностандарт шароитга ўтказади.   «Метро 2033» романи бир неча тилга таржима қилинган ҳамда Россия ва бошқа мамлакатларда ҳам ўз ўқувчиларига эга. Ушбу китоб ғояси бўйича 2010 йилда видеоўйин яратилган эди. Ўйин танқидчилар ва геймерлар томонидан яхши баҳоланди. Ўнчалик кўп сотилмаган бўлса-да, аммо ўзининг фанатлари бор. Келаси йили дастурчилар ўйин сериясининг давомини тайёрламоқчи.

ЎҚИНГ: “Симсиз”лашаётган дунё улкан техно-инқилоб бўсағасида

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.