Видеотест: 4 ГБ «оперативка»ли iPhone 11 Pro Max тезкорми ёки 12 ГБлик Galaxy Note 20 Ultra?

  •   DiMaX
  •  2329
  •  10.09.2020 10:14

Видеотест: 4 ГБ «оперативка»ли iPhone 11 Pro Max тезкорми ёки 12 ГБлик Galaxy Note 20 Ultra?

Купертинолик корпорациянинг iPhone 11 Pro Max смартфони чиққанига бир йил бўляпти, Galaxy Note 20 Ultra эса бир ойгина аввал тақдим этилган. Шунга қарамасдан, бу икки қурилма ҳозирда ҳар иккала ишлаб чиқарувчининг етакчи флагманлари бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 20 Ultra камераси iPhone 11 Pro Max ва бошқа Samsung флагманларига қарши

Биз аввалроқ нақ 16 гигабайтлик тезкор хотирага эга бўлган Galaxy S20 Ultra моделининг тезкорлиги iPhone 11 Pro Max билан солиштириб кўрсатилган видеони улашган эдик. Энди эса яна ўша PhoneBuff канали Samsung компаниясининг энг зўр фаблетини ҳам тезкорлик борасида Apple’нинг шу смартфони билан таққослаб кўрсатди.

Синов жараёни икки босқичдан иборат бўлиб, биринчисида ҳар бир смартфонда бир хил кетма-кетликда, умумий ҳисобда 16 та иловани ишга тушириб кўришган. Мазкур тестда iPhone 11 Pro Max қўли баланд келган: барча иловаларни очишга у 1 дақиқаю 52,91 сония сарфлаган. Samsung флагманига эса айни шу жараёнга 2 сония кўпроқ вақт керак бўлган:

Имтиҳоннинг иккинчи қисмида эса айни ўша 16 та дастурни фон режимидан юклаб кўришган. Бу ишни Galaxy Note 20 Ultra планшетофони 46 сонияда уддалаган бўлса, Apple флагмани фонда ишлаётган иловаларни юклашга ундан 14 сония кўпроқ – 1 дақиқа вақт сарфлаган.

Кўриниб турибдики, бу ерда Samsung флагманининг тезкор хотирасидаги ортиқча 8 гигабайт иш берган. Яъни, Galaxy Note 20 Ultra моделининг «оперативка»си ҳажми 12 гигабайтлик бўлса, iPhone 11 Pro Max моделида бу кўрсаткич атиги 4 гигабайтни ташкил этади.

Тестнинг умумий ҳисоби 1–1 бўлса-да, барибир Apple’га қойил қолиш керак: унинг флагмани тезкор хотирасидаги нақ 8 гигабайтлик фарққа қарамасдан, рақиби билан тенг кураша олган.

ЎҚИНГ: 394 долларлик Redmi K30 Pro минг долларлик iPhone 11 Pro Max’ни жангга чорлади! («жонли» видео)