Видолашув вақти келди: Absolute Games ўйинлар сайти 20 йиллик фаолиятини тўхтатмоқда

  •   Saroy
  •  577
  •  11.10.2018 13:42

Видолашув вақти келди: Absolute Games ўйинлар сайти 20 йиллик фаолиятини тўхтатмоқда

Absolute Games бир вақтлар ўйин мавзусидаги энг машҳур нашрлардан бири саналарди. Машҳурлик энг чўққисига етганида ушбу сайтга ойига 2 миллион киши кирарди, бироқ ҳозирга келиб мазкур ресурс ачинарли ҳолатга тушиб қолган. Яқинда маълум бўлдики, сайтни ёпишга қарор қилинган.

Absolute Games тўлақонли лойиҳа сифатида 1998 йили пайдо бўлган эди. У ўшанда ўйинларни шарҳлайдиган, ушбу мавзудаги янгиликлари ва форумдаги муҳокамалари билан ҳақиқий маънода интернет-нашр саналарди. 

ЎҚИНГ:Юқори технология қурбонлари: роботлар, смартфонлар, видеоўйинлар

Умуман олганда, сайтни аллақачон ёпилган, деб ҳисоблаш мумкин. Чунки охирги ўйин шарҳи 2015 йилда берилган эди, кейин бир йилча янгиликлар бериб борилди. Шундан буён у янгиланмади, аммо форумида фаоллик мавжуд. Ҳозир унда  «қариялар» йиғилиб олишиб, севимли сайти билан видолашмоқда. Шундай экан, агар сиз қачонлардир ушбу сайтдаги янгиликларни ўқиган ёки форумда иштирок этган бўлсангиз, уни очиб соғинчларингизни намоён қилишнинг сўнгги имкониятидан фойдаланиб қолинг.

ЎҚИНГ:Видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!