Вилоят марказида ўтказиладиган «Hack4Region» хакатонига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  193
  •  17.03.2021 17:28

Вилоят марказида ўтказиладиган «Hack4Region» хакатонига марҳамат!

2021 йилнинг 27–28 март кунлари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки (IT-Парк) ва Қашқадарё олий таълим муассасалари кўмагида «Hack4Region» хакатонини ўтказилади. Бу тўғрида Ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет нега қиммат? – АКТ вазирлиги изоҳ берди

Тадбир доирасида иштирокчилар икки кун ичида жамиятимизнинг долзарб вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган стартап лойиҳаларни ишлаб чиқаришлари ва уни жамоатчилик ва ҳакамлар ҳайъати олдида тақдим этишлари керак.

Энг истиқболли ва қизиқарли стартап лойиҳаларнинг муаллифлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Рўйхатдан ўтиш 2021 йил 25 март куни соат 15:00да тугайди.

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://forms.gle/YprzHU2XakQ4FEyg7

Манзил: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

ЎҚИНГ: Бешта ҳудуддаги абонентларга «Баҳорги сюрприз» бор: 2000 дақиқа, 2000 SMS ва 2 ГБ интернет!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!