Виртуал инспектор ўқитувчиларни ҳимоя қилмоқда!

Виртуал инспектор ўқитувчиларни ҳимоя қилмоқда!

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича “Устоз овози” — ўқитувчиларнинг шикоятларини қабул қилувчи виртуал инспектор, ustozovozi.uzedu.uz сайти ҳамда телеграм боти ишга туширилган. Бу ҳақда ХТВ соҳасида АКТ маркази хабар бермоқда.

Янги лойиҳа педагогларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш, уларга ечим топишга хизмат қилмоқда. Айни пайтда тест режимида ишлаётган “Устоз овози” сайтига бугунга қадар 1488 та хабар жўнатилган бўлиб, улардан 920 таси мутахассислар томонидан кўриб чиқилмоқда. 568 таси эса ижобий ҳал этилган.

Эътиборлиси, ўқитувчиларнинг “Устоз овози”га йўллаётган мурожаатлари кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу орқали тизимда фаолият юритаётган педагогларни қийнаётган муаммолар янада равшанлашяпти. Энг асосийси, педагогларга нисбатан бўлаётган турли ноҳақлик ва адолатсизликларга барҳам берилмоқда.

ЎҚИНГ: Энди метрога киришда ИИБ ҳодимлари турмайди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.