Виртуал олам ишқибозлари кўпаймоқда

Виртуал олам ишқибозлари кўпаймоқда

Ўтган йили Facebook компанияси ўз номини Meta'га ўзгартирди ва декабр ойида Horizon Worlds номли метаоламини Америка ва Канада учун чиқарди.

Horizon виртуал олами бошқаларидан фақат VR қурилма ёрдамида кириш мумкинлиги билан ажралиб туради, лекин шунга қарамай унинг фойдаланувчилари 3 ойда 300 мингга кўпайганлиги маълум бўлди. Шунингдек, компаниянинг маълум қилишича, Horizon'да шу кунгача 10,000 дан ортиқ виртуал дунёлар яратилган.

Декабр ойида чиқарилишидан олдин Horizon Worlds ёпиқ бета-версиясида эди. Roblox ёки Microsoft'нинг Минеcрафт ўйин платформаси каби, Horizon одамларга оёқсиз аватарларда айланиб юриш ёки ўйин ўйнаш имконини беради. 

ЎҚИНГ: Интернет оламига янгича "креативлик" кириб келмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!