Виртуал реаллик таомни ширин қилар экан

  •   Saroy
  •  498
  •  20.10.2018 13:57

Виртуал реаллик таомни ширин қилар экан

Корнелл университетида виртуал реаллик билан тажриба ўтказилди. Тажриба доирасида қатнашчиларга турли шароитларда бир хил пишлоқ тарқатишди, VR-шлем кийганларга ҳам. Маълум бўлишича, ҳақиқий реалликка қараганда виртуал реалликда пишлоқ таъми анча ширин бўларкан.

Тажрибада 50 киши иштирок этди. Уларнинг ҳар бири одатий ҳолатда, яъни хонада, ҳиёбондаги скамейкада ва яна бошига виртуал реаллик  шлемини кийиб  олган ҳолда пишлоқ еб кўришди. Уларни 360 даражали видеороликда кўрсатиб туришди. Иштирокчилар барчаси битта пишлоқни турли шароитларда татиб кўраётганини билишмасди. Уларга фақат таомдан олган таассуротни баён қилиш талаб қилинарди. Ғалабани виртуал реаллик илиб кетди.

ЎҚИНГ:Xiaomi вице-президенти Facebook’да виртуал реаллик йўналишини бошқаради

Университет тадқиқотчиларидан бири Робин Дандонинг таъкидлашича, одам таомнинг фақат таъмига қарамайди. Ҳид, овоз ва ҳатто атроф муҳит ҳам муҳим рол ўйнайди. Олимлар ушбу тажрибаси билан, виртуал реалликдан нафақат вақтни чоғ ўтказиш учун фойдаланиш мумкин, балки у озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларга ҳам асқотишини текшириб кўришган. Масалан таёрлаган таоминининг таъмини турли шароитларда татиб кўрса олади.

ЎҚИНГ:Виртуал реалликни қандай келажак кутмоқда?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.