Вирус каби тарқалаётган бу ёлғондан огоҳ бўлинг!

  •   DiMaX
  •  378
  •  17.05.2021 18:01

Вирус каби тарқалаётган бу ёлғондан огоҳ бўлинг!

Тошкент вилояти ИИББ Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган яна бир ёлғон хабардан огоҳ қилди. Бу тўғрида Sof.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: «Одноклассники»да қиз номидан профил очиб, қизларни чув туширган самарқандлик альфонсга ҳукм ўқилди

«Ҳозирда интернетда тарқалаётган «Табриклаймиз, сиз ютдингиз, бир неча вақт ажратиб ютуқ соҳиби бўласиз» каби ҳар хил алдовларга учманглар. Булар ҳаммаси фирибгарлик, ҳозирда тарқалаётган интернет орқали ҳисобингиздан пул ечиб олишнинг бир йўли», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк турли фирибгарлик йўли билан банк карталаридаги пул маблағлари ечилишига йўл қўймаслик мақсадида фуқароларимизни огоҳлантирган эди. Ундан ҳам олдин эса «Сардобада жабр кўрганларга» деб Telegram орқали пул йиғиб, Сурияга жўнатган «жиҳодчилар» қўлга олинган.

ЎҚИНГ: Жиддий жиноят: Пластик картангиздаги пулни банкдагилар ҳам ўғирлаши мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!