Вируслар ҳақидаги энг оммабоп ўйинга ҳам коронавирусдан зарар етди!

  •   DiMaX
  •  864
  •  28.02.2020 09:29

Вируслар ҳақидаги энг оммабоп ўйинга ҳам коронавирусдан зарар етди!

Бутун жаҳонда жиддий муаммога айланган коронавирус эпидемияси технологиялар оламига ҳам катта зиён етказди. Шу муаммо туфайли ҳатто MWC 2020 кўргазмаси бекор қилинган.

ЎҚИНГ: Хитойда коронавирус эпидемиясининг илк фойдаси намоён бўлди!

Бундан бир ойгина аввал вируслар ҳақидаги оммабоп ўйин – Plague Inc дастурчилари ушбу маҳсулотнинг коронавирус васвасаси сабабли Хитойда сотилиш ҳажми сезиларли даражада ўсганлигини эълон қилишган эди. Ndemic Creations бунда, мазкур ўйинни симулятор сифатида қабул қилмаслик кераклиги, у шунчаки кўнгилочар ва маълумот берувчи функцияни бажаришини таъкидлаган.

Лекин Хитой ҳукумати, бунчалик жиддий муаммо даври – бунақа ўйинларнинг мавриди эмас, деган хулосага келган кўринади. Кеча – 27 февраль куни Plague Inc ишлаб чиқувчилари мазкур ўйиннинг Хитойдаги App Store дўконидан олиб ташланганини эълон қилишди. Бунинг сабаби сифатида келтиришларича, уларга мазкур ўйин «Хитойда ноқонуний бўлган контентга эга» эканлиги ҳақида хабар келган.

Ndemic Creations таъкидлашича, мазкур вазият коронавирус тарқалгани билан боғлиқми ёки йўқлигини улар билишмайди. Бироқ ўйиннинг Хитойда айни пайтда тақиқланишига бошқа изоҳ ҳам йўқ-да.

ЎҚИНГ: Олимлар коронавирус юққан смартфонни дезинфекциялаш йўлларини айтишди!