Visa энди операцияларда криптовалютадан фойдаланишга имкон беради

  •   DiMaX
  •  271
  •  30.03.2021 15:57

Visa энди операцияларда криптовалютадан фойдаланишга имкон беради

Visa компанияси USD Coin (USDC) стейблкоин орқали тўловларни амалга оширадиган биринчи йирик тўлов тизими бўлади. Бу хусусда UZZOOM нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Илон Маск Tesla автомобилларини биткоинга сотиш бошланганини эълон қилди

Компания Crypto.com крипто платформаси ва Anchorage крипто банки билан биргаликда пилот лойиҳаси ишга туширилишини эълон қилди. USD Coin’ни ўтказиш бўйича биринчи битим муваффақиятли амалга оширилди, Visa ҳамкорлари ушбу хизматдан 2021 йил охирида фойдаланишлари мумкин.

Айтиш керакки, Stablecoin – бу ҳақиқий валютага боғланган криптовалютадир. 1 USD Coin (USDC) қиймати 1 АҚШ долларига тенг.

Тўлов Visa крипто-картаси билан амалга оширилганда, Stablecoins автоматик равишда долларга айланади.

ЎҚИНГ: Тошкентда нақ 23,4 минг долларга биткоин сотаётган шахслар ушланди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!