Фарғона шаҳри аҳолиси учун хушхабар!

Фарғона шаҳри аҳолиси учун хушхабар!

Visa тўлов тизими Orient Finans Bank ва TEZCARD билан ҳамроҳликда Ўзбекистон жамоат транспортида нақдсиз тўловлар қамровининг кенгайганлиги ҳақида маълум қилмоқда. Эндиликда фарғоналиклар ва шаҳар меҳмонлари Фарғона шаҳридаги жамоат транспортида Visa контактсиз карталари ёрдамида йўлкирани тўлашлари мумкин. Ўтган йилнинг декабр ойида TEZCARD орқали Фарғонада йўлкира ҳаққини тўлаш автоматлаштирилилгани ҳақида ёзгандик.

Исталган банк томонидан чиқарилган контактсиз Visa карталарининг эгалари Фарғонада хизмат кўрсатаётган 38 шаҳар автобусларида йўлкира ҳақларини тез ва қулай равишда тўлаш имкониятига эга бўлдилар. Бунинг учун Visa картани TEZCARD терминал-валидаторига теккизишнинг ўзи кифоя.

ЎҚИНГ: Дунёдаги 10 та энг ақлли шаҳар

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Visa, TEZCARD ва Orient Finans Bank Самарқанд шаҳридаги жамоат транспортида банк карталарини қабул қилишни ишга туширган эди ва ҳозирги лойиҳа компаниялар ҳамкорлигининг давомидир.

Visa шаҳар хизматларига инновацион ечимларни жорий қилишда глобал экспертизага эга ва урбанистик инфратузилмаларни ривожлантиришда шаҳар ҳокимиятларининг ишончли ҳамкори. Бугун, Самарқанд шаҳридан кейинги босқичда, Фарғона аҳли ва меҳмонлари жамоат транспортдаги йўлкираларини Visa контактсиз карталари орқали тез ва қулай тўлаш имконига эга бўлишди”, - деб шарҳлади Марказий Осиёдаги Visaнинг Бош менеджери Алия Чинибаева. “Ишонамизки, Visaнинг транспортдаги инновацион тўлов технологиялари шаҳардаги сафарларни янада қулай қилади, ва шу билан бирга йўлкира тўловларнинг хавфсиз ва қулай тизимининг яратилишига кўмаклашади”.

Visa билан ҳамкорлигимизнинг кейинги босқичидан жуда мамнунмиз. Унинг натижасида TEZCARD фойдаланувчилари Ўзбекистондаги яна бир шаҳрида қўшимча қулайликлар ва имкониятларга эга бўлишди. Ишончимиз комилки, бундай уникал имкониятнинг Фарғона шаҳрида ишга туширилиши унинг туристик потенциалининг ривожланишига қўшимча омил бўлиб хизмат қилади”, - деди “TEZCARD” МЧЖ директори Азиз Ахмедов.

 «Бундай лойиҳаларда иштирок этишдан, тўлов ечимлар бозоридаги глобал иштирокчиларининг тажрибаларини ўрганишдан, Ўзбекистон фуқаролари ва меҳмонлари учун тўлов инфратузилмани янада қулайроқ қилиб яратишдан хурсандмиз. Яқин келажакда контактсиз усулдаги тўловлар нақд тўловларга нисбатан ўз қулайлиги ва амалиётнинг тезкорлиги сабабли бир нечта мартага ошишига ишонамиз ва кузатиб турибмиз. Жамоат транспортдаги ва бошқа йўналишларда контактсиз тўлов имкониятларининг территориал кенгайишига умид қилмоқдамиз», - деб таъкидлади Шерзод Тўйбоев, “Orient Finans” ХАТБ Бошқарув раисининг ўринбосари.

ЎҚИНГ: Тошкент автобусларида GPS тизими ва «MyBus Tashkent» иловаси яна ишга тушадими?