Visa йўлкира тўловини осонлаштирди

  •   DiMaX
  •  205
  •  08.07.2021 14:52

Visa йўлкира тўловини осонлаштирди

Глобал тўлов тизимини таклиф этувчи Visa компанияси жамоат транспортида контактсиз тўлов тизимини ишга туширади. Бу тўғрида UZZOOM нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Бу оператор абонентлари энди уйдан чиқмасдан VISA картасини очишлари мумкин!

«АТТО» МЧЖ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» билан биргаликда глобал тўлов тизими жамоат транспортида йўлкираларни контактсиз тўлашни бошлаганлигини эълон қилди.

Тизимни татбиқ этишнинг биринчи босқичида 1100 та шаҳар автобуслари ва барча метро станцияларини қамраб олиш режалаштирилган, дея хабар беради компания матбуот хизмати.

Таъкидлаб ўтамиз, аввали бундай тўлов тизими Ўзбекистоннинг икки шаҳрида – Фарғона ва Самарқандда ишга туширилган эди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги 10 та энг ақлли шаҳар