Visteon автомобиллар учун эгилувчан OLED дисплей яратди

Visteon автомобиллар учун эгилувчан OLED дисплей яратди

Автомобиллар учун электроника гаджетларини ишлаб чиқарадиган Visteon компанияси CES 2017 кўргазмасида эгилувчан OLED дисплейларни намойиш қилди.

Бундай OLED дисплейларнинг анъанавий LCD экранлардан фарқи шундаки, улар эластик хусусиятга бўлгани боис салон интерьерига турли форматда мос келади. Шу билан бирга, OLED дисплейлар бошқа матрицаларга қараганда анча юпқа бўлади, у предметларни турли намойиш бурчаги остида кўрсатиш имкониятига эга.

Бироқ, мутахассисларнинг қайд этишича, OLED экранларни автомобиль салонига қўллашга бир қатор муаммолар тўсқинлик қилиши мумкин. Шулардаан бири унинг тез эскиришидир (органик бўлгани учун). Шунингдек, унга уланадиган экранларни ҳам эгилувчан қилишда баъзи техник муаммолар ҳам йўқ эмас.

Манба: CNET

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.