Vivo энг кучли ўйин смартфонининг тақдимот кунини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  928
  •  13.04.2020 11:37

Vivo энг кучли ўйин смартфонининг тақдимот кунини эълон қилди

Бундан роппа-роса бир ой аввал ZTE корпорациясининг Nubia компанияси ўйинбоп смартфонларининг навбатдаги авлодини сотувга чиқарган эди. Red Magic 5G русумли бу геймерофон кадр янгиланиш частотаси 144 герцлик илк смартфондир.

ЎҚИНГ: Black Shark 3 ҳамда Red Magic 5G геймерофонларини яксон этувчи Lenovo Legion илк расмий суратда!

Vivo компанияси ўзининг ўйинбоп қурилмаларга мослашган бренди остидаги янги смартфонининг намойиш санасини айтди. iQOO Neo 3 5G номини олган бу қурилма Nubia Red Magic 5G моделининг тўғридан-тўғри рақиби ва айрим жиҳатларига кўра ундан устун бўлади.

Мазкур гаджет ҳозирги энг кучли Android-процессор – Snapdragon 865 чипсетига ҳамда ZTE геймерофонидаги каби 144 герцлик дисплейга эга. Vivo расмий постерига кўра, iQOO Neo 3 5G келаси ҳафта – 23 апрелда тақдим этилади.

Компания тасдиқлашича, ушбу 5G-смартфон энг тезкор – UFS 3.1 тоифали «оперативка» билан ҳам мақтана олади (Red Magic 5G эса UFS 3.0 туридаги чипга эга). iQOO Neo 3 5G геймерофонига Vivo компаниясининг 55 ваттлик Super FlashCharge тезкор қувватлаш технологияси ҳам жорий этилган. Смартфон дастлаб маҳаллий бозорга чиқарилса керак, бироқ унинг нархи ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Дунё бозоридаги энг зўр смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил март)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!